Болали уйда албатта аптечка (керакли дориларга тўплам) бўлиши шарт. Аптечка дориларининг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ацетоменофен (оғриқ қолдирувчи суюқ дори). Сотувда болалар учун у парацетамол билан бирга(иситма тушириш учун) суюқлик шаклида сотилади. Асосий сотувдаги номлари: Taylenol, Panadol;
2. Оқ оддий лейкопластр;
3. Спиртли пахта тампонлари;
4. Антибиотикли маз;
5. Дезинфекцияловчи суюқлик (аптекаларда турли хили мавжуд: Betadine, Hibiclens);
6. Стерил лейкопластр;
7. Пахтали ёғоччалар;
8. Фонарча;
9. Бинт;
10. Водород перикси;
11. Муз солинган пакетчалар (доим музлатгичда турсин, бола лат еганда шиккастланган жойга қўйиш учун тайёр бўлиб туради);
12. Ипекакуана сиропи (қустирадиган суюқлик бўлиб, бола заҳарланганда врач билан маслаҳат қилган ҳолда қустириш учун қўлланилади);
13. Пипетка, ўлчов қошиқча (дори беришда ўлчаш учун);
14. Бурун тозалаш учун намокоб сув (аптекаларда Sodium Hloride деб сотилади);
15. Учи ўткир бўлмаган кичик қайчи (тирноқ олиш учун);
16. Кичик пластрлар;
17. Термометр;
18. Пинсет;
19. Глицерин свечалар (бола қорнида газ йиғилиб қолса, ичи қотиб қолса фойдаланилади);
Албатта, бундан бошқа дорилар ёки воситалар ҳам керак бўлиши мумкин. Лекин бу рўйхатдаги буюмлар ҳар бир болали хонадонда бўлмоғи лозим.