П. Маховер психологнинг фикрича, боланинг чизган расми унинг ақлий ривожланиши ҳақида маълумот бериши мумкин экан.
Ёши 5 дан ошган боладан бирон одам расмини чизишини сўранг. "Қандай одам?" деса, аниқ жавоб берманг. "Сен истаган одам", "ихтиёрий одам", деб жавоб бериш лозим. Чизган расмига қуйидаги кўрсаткичларга қараб баҳо берилади:
- Одамнинг икки оёғи бор;
- Одамнинг боши мавжуд;
- Қўли иккита;
- Тана билан боши ажратиб чизилган;
- Тана кенглиги ва узунлиги пропорционал;
- Елкалар аниқ кўриниб турибди;
- Қўл ва оёқлар тана билан тўғри уланган;
- Қўл ва оёқларнинг танага уланган жойи аниқ кўрсатилган;
- Бўйин мавжуд;
- Бўйин узунлиги тана ҳажмига пропорционал;
- Юзида кўзлари мавжуд;
- Юзида бурни мавжуд;
- Оғзи мавжуд;
- Бурун ва оғзи нормал ҳажмга эга;
- Бурун тешиклари кўриниб турибди;
- Сочлар чизилган;
- Сочлар аниқ бўлиб, бошни қоплаб турибди;
- Одам кийим кийган;
- Кийимнинг баъзи қисмлари мавжуд (шим, кўйлак);
- Бутун кийими аниқ кўрсатилган;
- Кийимда ноаниқ ёки тушунарсиз буюмлар мавжуд эмас;
- Қўлнинг бармоқлари мавжуд;
- Ҳар бир қўлида 5 тадан бармоқ бор;
- Бармоқлар ҳажми пропорционал бўлиб, тарвақайламаган;
- Катта бармоқ аниқ кўрсатилган;
- Билаклар кўриниб турибди;
- Тирсак кўринмоқда;
- Тиззалар кўринмоқда;
- Бошнинг танага нисбатан ҳажми пропорционал;
- Қўллар танага нисбатан жуда узун эмас;
- Товон узунлиги оёқлар узунлигига мос;
- Оёқлар узунлиги тана узунлигига пропорционал;
- Қўл ва оёқ узунликлари пропорционал;
- Оёқларда товон кўриниб турибди;
- Бош шакли тўғри;
- Тана шакли тўғри;
- Одамнинг умумий кўриниши равон;
- Одам расмида қўпол хатолар мавжуд эмас;
- Қулоқлар мавжуд;
- Қулоқлар ўз жойида бўлиб, ҳажми тўғри;
- Қош ва киприклар мавжуд;
- Кўз қорачиғлари тўғри жойлашган;
- Кўз ҳажми юз ҳажмига мос;
- Одам тўғрига қарамоқда, кўзлар четга қаратилмаган;
- Пешона ва дахан кўриниб турибди;
- Лаблар даханга уланиб кетмаган.
Фарзандингиз расмида юқоридаги кўрсаткичларнинг қайси бири мавжуд бўлса, 1 баллдан берасиз. Ҳамма балларни қўшиб қуйидаги боланинг ёшига нисбатан олиши керак бўлган ўртача баллар сони билан солиштирасиз.
5 ёш - 10 балл 6 ёш - 14 балл 7 ёш - 18 балл 8 ёш - 22 балл 9 ёш - 26 балл 10 ёш - 30 балл 11 ёш - 34 балл 12 ёш - 38 балл 13 ёш - 42 балл 14 ёшдан катта - 42 баллдан юқори
Боланинг чизган расмига қўйилган балл ёшига нисбатан ўртача баллдан қанча кўп бўлса, шунчалик бола ақлий ривожланган деб ҳисобланади. Ва, аксинча, йиққан балл ёшига нисбатан ўртача баллдан пастроқ бўлса, у ҳолда у билан кўпроқ суҳбатлашиш, ўйин ўйнаш ва бирга китоблар ўқиш талаб этилиши мумкин.