Тошкент шаҳри "Lider STOM Plus" хусусий клиникаси стоматологи Азимова Нилуфар боланинг тиши, унинг ривожланиши ва саломатлиги ҳақида ўз маслаҳатларини берадилар.
1. Икки ёшли болада нечта тиш бўлиши керак?
16-20 дона бўлиши норма ҳисобланади.
2. Сут тишлари нормада қачон тушиб янгиси чиқади?
Олдинги пастки ва олдинги юқори I-II тишлар - 6-7.5 ёшда;
Пастки ва юқори III-IX-XV тишлар 8-12 ёшда .
3. Мактабгача ёшдаги болаларда тиши қорайиб каръес бўлишига асосий сабаб нима?
- Ширинлик кўп истеъмол қилиш;
- Нотўғри тиш гигиенаси;
- Сифатсиз сув;
- Ирсият.
4. Неча ёшдан бошлаб, неча маҳал бола тишини ювиши керак?
Бола 4 ёшидан бошлаб мустақил равишда кунига 2 маҳал тишини ювиши керак.
5. Бола учун тиш пастаси ва тиш чёткаси қандай бўлиши керак?
Тиш чёткаси юмшоқ, ҳажми катталарникига нисбатан кичик бўлиб, тиш пастаси махсус болалар учун мўлжаллангани бўлиши керак.
6. Катталар кунига неча маҳал тишларини ювиши керак?
Камида 2 маҳал.
7. Тиш чёткасини қанчада алмаштириш керак?
Катталар ҳам, болалар ҳам ҳар 3 ойда тиш чёткани алмаштиришлари лозим. Эскирган тиш чёткаси тишни кераклигича тозалай олмайди.
8. Тиш ҳолатининг бузилишига қайси витамин ёки минерал етишмовчилиги сабаб бўлади?
Асосан кальций, фтор ва фосфор етишмовчилиги сабаб бўлади.
9. Рахит касаллиги тишнинг бузилишига сабаб бола оладими?
Ҳа, чунки рахит касалигида организмга минераллар етишмайди.
10. Ҳомиладор аёлда нега тиши бузилади?
Она организмидаги минерал ва витаминлар асосан боланинг озиқланиши учун сарфланиб, онада танқислик юзага келиши мумкин.
11. Ҳомиладорлик пайти тишни даволаш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Лекин оғриқсизлантириш қўлланилса, адрелин моддасини қўшиш ман этилади.
12. Ҳомиладорликда тиш муаммоси юз бермаслиги учун профилактика йўллари қандай?
Витаминга бой маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилиш ва гинеколог тавсиясига кўра ҳомиладорлар учун махсус витамин қабул қилиш.
13. Боланинг тишини оддий стоматологда даволатса бўладими ёки болалар стоматологига бориш керакми?
Фарқи йўқ, боланинг тишини тўғри даволаш стоматолог-шифокорнинг малака ва тажрибасига боғлиқ.
14. Сақичнинг тишга зарари борми?
Агар сақичнинг таркибида шакар бўлса, у жуда зарарлидир.
15. Мактабгача ёшдаги боланинг тишини қанчада стоматолог текширувидан ўтказиш даркор?
Ҳар 6 ойда.
16. Сут тишларини даволаш шартми ёки бузилиб тушиб кетгани яхшироқми?
Бу масала тишнинг ҳолати, боланинг ёши, безовта қилиш даражасига қараб ҳал қилинади.
17. Катталар қанчада тишларини текширитириб туришлари керак?
Тишдаги каръес бошланишининг илк даврини вақтида билиб бартараф этиш учун ҳар 6 ойда стоматолог текширувида бўлиш тавсия этилади.
18. Милклар қонаши нимадан далолат беради?
- Милк касалликлари мавжуд;
- Ички аъзо касалликлари мавжуд (қандли диабет, гормонал касалликлар, гипертония);
- Оғиз шиллиқ қаватининг бошқа касалликлари мавжуд.
19. Милкларнинг қонашини даволаш шартми ёки ўзи ўтиб кетадими?
Милк касалликларини албатта даволаш керак, чунки улар ҳолатининг ёмонлашиши тишларнинг тушиб кетишига олиб келади.
20. Имплантант нима дегани?
Имплантант ўрнатиш деганда, жағ суягига қозиқ ўрнатилиб, бу юза бутунлай битгандан сўнг устидан қоплама тиш ўрнатишга айтилади. Имплантант ўрнатиш жарроҳлик муолажа ҳисобланади.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Манба: Uzbaby.uz