Бугунги кунда амалга оширишга қаратилган энг йирик лойиҳалардан бири бу мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобланади. Лойиҳа “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган 2015-2020 йилларга мўлжалланган мактабгача таълим дастури ичига киради.
Ўзбекистонда 4950 та давлат болалар боғчаси мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида бинолар ва майдонларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳам №4-сон 280 нафар ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси жорий йил 476 млн. сўм маблағ ҳисобига қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари қилиниб, болажонлар ихтиёрига топширилди. Очилиш маросимида тегишли ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди ҳамда №4-сон таълим муассасасига ҳомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.