Вакциналар (лотин тилидан олинган бўлиб, «сигир» деган маънони англатади) — бу микроорганизмлардан ёки уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотидан олинган препаратлар ҳисобланади; улар профилактик ва даволаш мақсадида инсонлар ва ҳайвонлар учун қўлланилади. Вакциналар — бу инфекцион касалликларнинг ривожланиши ва бошқа иммунопатологиядан огоҳлантирувчи фаол биологик препаратлар ҳисобланади. Вакциналардан фойдаланиш принципи-бу иммунитетнинг олдинроқ яратилишидир. У касаллик ривожланишининг олдини олади. Вакцинациялар касалликка қарши барқарорликни ошириш учун ваксиналар ўтказиш йўли билан аҳолини сунъий иммунизациялашга қаратилган тадбирлардир. Вакцинациянинг асосий мақсади аниқ патогенга қарши иммунологик хотирани яратишдан иборатдир Икки хил, яъни актив ва пассив иммунизациялар бўлиб, улар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бошқа организмлардан олинган иммуноглобинларнинг ўтказилиши пассив иммунизация ҳисобланади. У терапевт ва профилактик мақсадларда қўлланилади. Вакциналарнинг ўтказилиши актив иммунгизация ҳисобланади. Актив иммунизациянинг пассив иммунизациядан асосий фарқи — иммунологик хотирани шакллантириш ҳисобланади. Иммунологик хотира организмда бегона агентларни самарали бартараф этиш ёки бартараф этишни тезлаштиришни таъминлайди. Асосий иммунологик хотира тўқималарининг Т ва Б лари ҳисобланади. Хотира тўқималари:
- биринчи иммун жавоби давомида (ушбу ҳолат ваксинация давомида амалга оширилади) Т- эффекторлари, Т-тўқималари,
- плазматик тўқималар, антитела ишлаб чиқарувчилар билан бир хил тарзда шакллантирилади;
- организмда узоқ вақт сақланиб туради;
- организмда бегона агентларни қайта пайдо бўлишида иммун жавобини тез шакллантириш хусусиятига эга.
Ваксина қуйидаги талабларни бажариши лозим:
- антиген протсессинги ва презентациясида иштирок этувчи тўқималарни фаоллаштириш;
- тўқимали ва гуморал жавобни таъминлаб берувчи Т ва Т- тўқималар учун эпитопларни ташкил этиш;
- гистомослик антигенлари билан кейинги самарали презентацияни протсессинга осон мослаштиради;
- танага қарши ишлаб чиқилувчи тўқималар ва мувофиқ хотира тўқималарининг эффекторли Т-тўқималарининг яралишини йўлга қўяди;
- узоқ вақтлар давомида касаллик ривожланишини бартараф этади;
- зарарсиз, яъни жиддий касалликни келтириб чиқармаслик ёки қўшимча таъсирлар кўрсатмаслиги керак.Ваксинациядан кейинги иммунитет иммун реакциясининг икки хил турларидан ҳосил бўлади: гуморал ва тўқимали. Айланиб юрувчи антителларнинг мавжуд эмаслиги заиф иммун исботи бўла олмайди. Кўплаб турдаги инфекция турлари барқарорлиги асосида тўқимали механизмлар ётади.
Манба: Avitsenna.Uz