Биласизми?

Фарзанд кутаётган юлдузлар

Ўз касбининг мохир устаси актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова учинчи фарзандига ҳомиладор. Актрисанинг бир ўғил ва бир қизи бор.

Хонанда Рухшона ҳам иккинчи бор она бўлиш арафасида. Хонанда 2014 йил 2 ноябрда, режиссёр Санжар Маткаримов билан никоҳ қўришган ва 2015 йилнинг сентябр ойида қиз фарзандли бўлишган эди.

Ҳаётда ҳам ижодда ҳам гўзал жуфтликлардан бўлган Ойбек ва Нигоранинг муносабатлари уларнинг тўйигача доим муҳокамалар марказида бўлган. Мазкур жуфтликнинг кутилган тўйи 2015 йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтди. Эндиликда ёш оила биринчи фарзандларини кутишмоқда.

Истеъдодли актриса, кўпгина роллари билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган Гулчеҳра Эшонқулованинг 2015 йилнинг 30 май куни ўзидан анча ёшга кичик бўлган актёр Шароф Шаропов билан турмуш қурганлиги катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Ҳаттоки никоҳдан сўнг бир оз муддат ўтиб, улар ажрашаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган эди. Аммо ҳозирда ёш оила бирга Туркия шаҳрида турмуш кечиришмоқда. Актрисанинг инстаграмдаги саҳифасида жойлаган суратларидан эса Гулчеҳра она бўлиш арафасида эканлигини кўриш мумкин.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова ҳам фарзанд кутаётган аёллар рўйхатида. Хонанда 2013 йилда ўғилли бўлган эди.

Юқоридаги барча гўзал санъаткор аёлларимизга соғлиқ-саломатлик тилаб, ҳушхабарларни кутиб қоламиз .

Манба: Myday.uz