Биласизми?

Фотогалерея: Ўзбекистонлик болалар ва кўча ўйинлари

Ўзбекистонлик фотосуратчи Алексей Тудаков «Кўча ўйинлари» деб номланган суратлар сериясини эълон қилди.

«Айтишларича, ҳозирги замон болалари кўчаларда ўйнамай қўйган: улар телефон ёки планшет ўйнайди; компьютерда ўтиради; PlayStation ўйнаб, спорт билан умуман шуғулланмайди», — деб ёзади фотосуратчи.

«Мен ушбу серияни Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида суратга олганман. Кўчалар ҳар доим болалар билан тўла. Улар 10 ёки 20 йил аввалгидек ўша-ўша ўйинларни ўйнаш билан банд», — дея қўшимча қилади Алексей Тудаков.

Манба: Sof.uz