Биласизми?

Гўдак терисини парваришлаймиз

Эрта тонгда уйғонишингиз биланоқ, юзингизни ювасиз, сочингизни тарайсиз. Шу амалларга миттичангизни ҳам ўргатиш лозим. Кунда эрталабки ювинтириш маросимида ва чўмилтиришдан кейин гўдак креми ёки молочкоси ёрдамида терини ва танадаги ҳар бир бўғимни тозалаш зарур.

Ювинтираётганда ҳар бир қулоқ учун алоҳида пахта тампонидан фойдаланинг. Гўдак қулоғини фақатгина кўринадиган қисмларини тозаланг. Қулоқ тозалашда гўдак ёғидан фойдаланиш жуда мақсадга мувофиқ, чунки у кирларни енгиллик билан тозалайди.

Гўдакнинг териси намликни катта одамнинг терисига нисбатан тезроқ йўқотади ва табиий ҳимоясиз қолади. Шунинг учун намлик мувозанатини тиклаш ва сақлаш лозим.

Сизга зарур бўлади:

  • Кичик хажмли сув учун идиш
  • 100-200 мл уй ҳароратидаги қайнатилган сув
  • Пахта тампонлари
  • Пахталик таёқчалари
  • Гўдак ёғи
  • Намлантирувчи гўдак креми

Бошлаймиз:

  • Гўдакни йўргак мосламасига ётқизинг, ювинтиришдан бошланг.
  • Хона хароратидаги қайнатилган сувни алоҳида идишга қуйинг. Пахта тампонини ҳиёл намлаб, қовоғининг ташқи қисмидан ички қисмига артинг. Ҳар бир кўзни тозаланг. Қулоқ чаноғида пайдо бўлган кирларни ёғ ва пахта таёқчалари ёрдамида тозаланг. Зарурият туғилганда бурунни пахта пилиги билан тозаланг.
  • Гўдакни ечинтириб, 3-5 дақиқа қорни билан ётқизиб қўйиш фойдадан ҳоли эмас. Бундай ҳаво ванналари гўдак соғлиғи ва териси учун зарурдир.
  • Намлантирувчи гўдак креми ёки молочкосини тананинг ҳамма бўғинларига суриб чиқинг. Таглик ости кремини бут бўғинига ва таглик ости қисмига суртинг.
  • Тагликни тақинг ва фарзандизгизни кийинтиринг.

Кундалик гўдак терисини парваришлашда фақатгина табиий йўл билан намликни тикловчи маҳсус воситалардан фойдаланинг.

Манба: Beka.Uz