Саломатлик

"Гўдакнинг қайт қилиши касалликми?"

— Ўғлим эмганидан сўнг қайт қилиб юбораяпти. Оилавий шифокоримиз “эмизиб бўлгач, болани кўтариб юринг, ётқизиб қўйманг”, деди. У айтганидек қилдим, аммо қайт қилиши камайганича йўқ. Бу бирор касаллик аломати эмасми?

Зулайҳо Дадажонова, Навоий вилояти

Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:

— 6-7 ойгача болаларнинг қайд қилиши меъёр саналади. Агар безовталик ортиб бораверса, қайд қилиш миқдори бир ош қошиқдан ортиб бориб, бола вазн қўшишдан ортда қолса, инжиқланса, уйқуси бузилса, ич кетиш каби бошқа ўзгаришлар ҳам кузатилса, педиатр ва болалар гастроэнтерологига мурожаат қилиш зарур. Фарзандингизга ойига мос қўшимча овқат бериб кўринг, баъзан айнан шундан сўнг қусиш камаяди. Аммо миқдорининг ошириб юборманг, шу билан бирга, эмизишни ҳам канда қилманг.

Манба: Darakchi.uz