Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёл ейиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар

Ҳомиладор аёл истеъмол қилаётган ҳар бир маҳсулот ҳомилага тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Шуни инобатга олган ҳолда, қуйидаги маҳсулотлардан воз кечиш тавсия этилади.

Ҳомилардорлик даврида ушбу маҳсулотлардан воз кечиш ёки қабул қилиш миқдорини кескин камайтириш муҳим.

  • Спиртли ичимликлар. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, спиртли - алкогол ичимликлар боланинг муддатидан олдин туғилишига, унда туғма нуқсонлар пайдо бўлишига ва боланинг вазни паст бўлишига олиб келиши мумкин.
  • Кофеин. Ҳомиладор аёл қабул қилаётган кофеин миқдорини кунига 200 мгдан ошмаслигини таъминлаш лозим. Кофеин моддаси қора чой, кофе, қора шоколад, кока-кола ичимликларида мавжуд.
  • Сахарин. Баъзилар шакарни ўрнига қабул қиладиган сахарин ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
  • Ёғлар. Ҳомиладорлик пайтида гўшт ёғлари, маёнез, қаймоқ, маргарин каби оғир ёғларни истеъмол қилмаслик ёки миқдорини кескин камайтириш зарур.
  • Бундан олдин ейилмаган маҳсулотларни ҳомиладорлик пайти биринчи бора татиб кўриш яхши эмас. Баъзи денгиз ҳайвонлари, чет элдан келган нотаниш маҳсулотлар ҳомиладор организмига ёқмаслиги мумкин.

Саёҳат даврида, айниқса тропик мамлакатларда нотаниш егуликлар жуда кўп бўлади. Уларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Таниш, ҳамма билган ва фойдали маҳсулотлар (масалан, лосос балиғи)ни яхшилаб пиширилиб тайёрланганини қабул қилиш мумкин.

  • Бринза ва унга ўхшаш пишлоқлар (Brie, Camembert) пастеризасияланмаган сутдан қилинади. Уларда Листерия инфексияси мавжуд бўлиши хавфи учун ҳомиладор аёлга зарар келтириши мумкин.
  • Хом балиқ (ҳек салати, суши) каби маҳсулотларни ейиш мумкин эмас. Чала пишган егуликлар ҳам шу қаторни эгаллайди.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!