- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 24-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 25-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 26-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 27-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 28-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 29-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 30-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 31-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 32-ҳафта
Ҳомиладорликнинг 33-ҳафтаси ҳам бошланди. Онани камқонлик тарк этди, бола эса яна бир сантиметрга ўсди. Она қорни унга тобора торлик қилиб бормоқда.
Бола тушлар кўришни бошлаган. Эҳтимол, бу 33-ҳафтада онанинг тушига ҳам ёрқин ва қувноқ “мультфильмлар” кираётгани билан боғлиқдир.
33-ҳафтада боланинг оғирлиги
33—34-ҳафтада бола аллақачон 42—44 сантиметргача ўсади. Оғирлиги эса тахминан 2 килограммга етади. Ҳажмига кўра, бола ананасни эслатади. Кўп ухлайди (болалар уйқусида ўсади-да!), тез уйқу фазасида қорачиқларини ҳаракатга келтиради.
Унинг юраги такомиллашишда давом этади, тўғри юрак бўлмалари орасида кичик тирқиш бор, аммо бола биринчи марта нафас олиши билан, у ёпилади.
Тилда таъм билувчи ғуддачалар шаклланган. Болангиз нордон нарсани ширалисидан тўлиқ фарқлай олади.
33-ҳафтада қимирлашлар
Эндокрин, асаб ва иммун тизимининг шаклланиши якунловчи босқичда турибди. Тана қисмлари пропорционал ҳолатга келади. Бола тери ости ёғини кўпайтириш жараёнини давом эттиради, юзчасидаги ажинлар камайиб, ёноқчалар пайдо бўлади. Бироқ ёғ клетчаткалари ҳали камроқ, бундай болалар, зарур муддатдан аввалроқ туғилиб, иссиқликни яхши сақлай олмайди. Уларни инкубаторда ёки грелка ёрдамида қутқаришади.
Ҳомиланинг қориндаги қимирлашлари анча сустлашади. Бола онадан ўзи учун зарур нарсаларнинг барчасини янада фаолроқ тарзда олиб қўя бошлайди, ўз вазнини оширади. У учун ўмбалоқ ошиш ва айланиш тобора қийинлашиб боради. Энди боланинг ҳар бир ҳаракати кўпроқ чекланиб бораверади.
Буюк билим ихлосманди
У ҳали туғилгани ҳам йўқ, аммо билим орттириш фаолиятининг ривожланиши бошланган ва давом этмоқда. Бош миянинг асаб ҳужайралари уланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.
Ҳаракатлантирувчи реакциялар ҳали тўлиқ мувофиқлашмаган бўлса-да, у ўз “маълумотлар базаси”га қандай тепиши, югуриши, сакраши, сизга кунига юз миллионлаб саволлар беришини жамлаб қўя бошлайди — ҳаёт фаолиятининг энг муҳим жараёнларини бошқариш учун жавоб берувчи асаб марказларининг шаклланиши тўлиқ бошланган.
Қолган ички органлар ҳам ўзини шайлик ҳолатига келтирмоқда. Томирлар деворлари қалинлашиб, уларнинг тонуси ошиб бормоқда, ўпкалардаги альвеолаларнинг шаклланиши якунланмоқда, буйраклар қонни фильтрламоқда ва чиқиндиларни ажратмоқда, мия тўлиқ шаклланиб бўлган.
Қўл ва оёқ бармоқларида индивидуал тери нақши юзага келган.
Она ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Қорин янада катталашмоқда. Ҳамон тос суяги ёки кўкрак қафасидаги оғриқлар безовта қилиши мумкин. Аммо сизга мукофот тариқасида, сиз бола айнан қаери — тиззаси ёки тирсаги билан туртганини фарқлай оласиз.
Бачадон тепага қараб йўлини давом эттирмоқда: ушбу босқичда у киндикдан 13 см ва қов симфизидан 33 см юқорига кўтарилган. 9,9 дан 12,6 килограммгача вазн йиғдингиз. Қизил қон таначалари миқдори плазма ҳажми билан мувофиқлашади, камқонлик чекинади. Аммо бошқа муаммо пайдо бўлади: тез-тез бовул қилиш. Катталашган бачадон қўшни органларга босим ўтказади, сийдик пуфагини сиқиб қўяди, натижада бўлажак она кечаси билан 5—6 марта уйғонади.
33-ҳафтада ҳомилани ўраб турган сув миқдори зарур кўрсаткичга етади ва туғруққача шу ҳажмда сақланади.
Ушбу ҳафтада қабзият, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, милкларнинг қонаши, қулоқларнинг битиши, бош оғриғи, бел оғриғи, варикоз, қўл-оёқлар спазмаси, оғиз сути келиши кузатилиши мумкин. Бироқ бу симптомлар қайд этилмаслиги ҳам мумкин.
Бу даврда аёл организмида қон миқдори одатий ҳолатдагидан бир литрга кўпроқ бўлади. Қон айланиш тизими ушбу муддатда 5—5,5 литр қонни ўтказиши керак.
Она организми туғруқ ва эмизишга фаоллик билан тайёргарлик кўриш билан банд: йўлдош гормонлари сут ажралиб чиқишига жадаллик билан имкон ярата бошлайди.
Учта нонушта, учта тушлик
Кўплаб ҳомиладор аёллар ўз тажрибаси билан бўлишаркан, “катта” тушликни икки-уч қисмга бўлиш маъқуллигини таъкидлайди. Натижада сиз кунига олти-етти марта кам-камдан овқатланасиз. Бунда ўзингизни оч ҳис қилмайсиз ва ошқозондаги оғирликдан ҳам халос бўласиз.