- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 24-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 25-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 26-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 27-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 28-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 29-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 30-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 31-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 32-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 33-ҳафта
34-ҳафта бошланган даврда бўлажак она назорат остида бўлиши керак. Ёки унинг ўзи ўз ҳолатини виждонан кузатиб бориши керак.
Ушбу муддатда Брекстон Хикс дарди анча мунтазам тарзда тутишни бошлайди, бу бачадоннинг юқори қисмида бошланадиган оғриқли ҳиссиёт бўлиб, у бутун қорин соҳаси бўйлаб тарқалиб, сўнг йўқолади. Аммо бу ҳақиқий тулғоқ дарди эмас, шунинг учун хавотирга ўрин йўқ. Лекин сув ажралиб тушса, бунда ташвишланиш ва шифокорга мурожаат қилиш мумкин.
34-ҳафтада боланинг ўлчамлари
Ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида гестацион муддат (ҳомиланинг ёши) 32 ҳафтани ташкил қилади. У оғиргина — 2,2—2,4 кг тош босади. Бўйи эса 43—44 см атрофида бўлади. Бола улғаяди, тукларини ташлайди, оқаради, теридаги қизиллик деярли қолмайди. Ушбу ҳафтада ёғ боланинг умумий оғирлигининг 8 фоизига етади.
34—35-ҳафтага келиб, дастлабки смазка қавати янада қалинлашади — табиат бола терисини ҳомила атрофидаги сув таъсиридаги мацерация (қаттиқ моддаларнинг суюқликка ботиш орқали юмшаши. Акушерликда: ҳомиланинг ажралиши)дан максимал ҳимояланишини шу тариқа таъминлайди. Бундай миқдордаги смазка билан болангиз туғруқ йўлларидан сирпаниб тушиши осон бўлади.
Агар болангиз шу ҳафтада дунёга келса, уни чала туғилган деб эмас, балки муддатидан олдин туғилган деб ёзиб беришади. Бундай болалар мустақил нафас ололади ва кучли парваришга муҳтож бўлмайди.
34-ҳафтадаги қимирлашлар
Ушбу ҳафтада қимирлашлар бироз ўзгарган: боланинг ҳаракатларини йўлдош девори чеклаб қўяди. Энди “шўх болакай” анча босилиб, она учун тинч давр бошланди, дейиш мумкин.
Оғирликни аниқлаш усуллари
Одатда ультратовушли текширув орқали 34 ҳафталик ҳомиланинг оғирлигини ҳамда дунёга келганида қандай бўлишини билиб олиш мумкин.
УТТдан ташқари ҳам оғирликни ўлчашнинг эски усуллари мавжуд, булар қорин айланаси, бола бошчасининг диаметри, бола сонининг узунлиги бўйича аниқланади.
Улар орасида аниқ рақамларни кўрсатадигани йўқ, уларнинг барчаси фақат тахминий.
Она ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Организм туғруққа шиддат билан тайёрланмоқда. Бачадоннинг юқори нуқтаси киндикдан 14 см, қов симфизидан эса 34 см баландлашади. Бачадон ҳажми 30—32 сантиметрга етди, у ўзининг дастлабки ўлчамларидан 500 марта катталашди ва 10 марта оғирлашди.
34-ҳафтада ҳомилани ўраб турадиган суюқлик — қоғоноқ сувининг миқдори тахминан бир литрни ташкил этади.
Ушбу босқичда сиз белда оғирликни ҳис қилишингиз мумкин. Ундан бироз бўлса-да, қутулиш учун уйқудан аввал тос суягингиз билан чапга-ўнгга айлана ҳаракатлар қилинг. Сут безлари катталашади, вақти-вақти билан улардан оғиз сути келади. Йўлдош гормонлари томонидан сут ишлаб чиқарилиши ўтган ҳафтадаёқ ишга тушган бўлиб, ҳозир ҳам давом этмоқда.
Жинсий алоқадан бироз вақтга воз кечган маъқул
34-ҳафтада жинсий алоқа вақтида жуда эҳтиёт бўлиш зарур, яхшиси, бу ишдан бироз вақтга воз кечинг.
Биринчидан, бу муддатда болани безовта қилиш керак эмас, у тўсатдан ўз ҳолатини ўзгартириши ва думбасини пастга қилган ҳолда жойлашиб олиши мумкин.
Иккинчидан эса, ҳозир аёлнинг жинсий йўллари туғруқ жараёнига тайёрланиш билан банд ва жуда заиф. Жуда-жуда эҳтиёт бўлган билан, инфекция тушиши ҳеч гап эмас.
Ҳаракат режаси
Бу вақтга келиб, сиз туғуруқхонани узил-кесил танлайсиз, шифокорлар билан танишасиз, уларнинг телефон рақамларини оласиз, туғруқхонага олиб кетадиган буюмлар рўйхатини тузасиз.
34-ҳафтада тоза ҳавода сайр қилишга вақт ажратинг, жуда сокин ҳаёт тарзини олиб боринг, ҳар қандай стресс ва жисмоний оғирликлардан нари юринг, ўзингизни кучингиз етмайдиган иш билан чарчатманг, хуллас, туғруқ муддатидан олдин содир бўлмаслиги учун барча имкониятингизни ишга солинг.
Имкониятингиздан фойдаланиб қолинг — тўйиб ухланг, дам олинг, ёқимли мусиқа тингланг ва ижобий адабиётларни ўқинг. Миттигинангизга алла айтишни унутманг — у сизни эшитади.