10-15 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган анъанавий Муғом халқаро фестивалида ўзбекистонлик иштирокчи Мафтуна Абдумухторова 3-ўринни эгаллади, деб Uz24.uz ёзмоқда.
Қайд этилишича, дунёнинг кўплаб давлатларидан истеъдодли ёшлар иштирок этган фестивалда Мафтуна ижросидаги миллий мақом қўшиқлари мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
13 ёшли Мафтуна Абдумухторова Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олади. У бунга қадар ҳам қатор танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этган.