Биласизми?

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари математика бўйича ўтган халқаро мусобақада 36 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Болгарияда бўлиб ўтган “Чегара билмас математика” халқаро мусобақасида 36 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Хабарлар 24" дастурида маълум қилинди, деб ёзади Uz24.uz.

Мусобақа финалида дунёнинг 11 давлатидан 1 минг 200 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Унда Нигина Иноятова олтин, Владимир Корятников кумуш, Марат Мустафин, Ахад Мирзаев, Амирбек Шарифхўжаев, Саминахон Обиджоновалар бронза медалларига эга бўлишди.

Шахсий мусобақалар давомида ўқувчилар 60 дақиқа ичида 20 та математик масалани ечишга муваффақ бўлишди.