5-август куни Рио-де-Жанейрода ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу воқеа шарафига Алан Лоуренс кулгили фотосуратлар кетма-кетлигини эълон қилди, уларда унинг бир яшар ўғли Роксвелл спортнинг хилма-хил турлари билан машғул бўлаётгани акс этган.
Ота шу йўл билан ўз оиласига ва, умуман, кимга қизиқ бўлса, Олимпиада ўйинларида қандай спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини кўрсатмоқчи бўлди.
Photoshop ёрдамида болакай суратларда штанга кўтармоқда, узунликка сакрамоқда, ҳатто ходада машқлар бажармоқда.
Лоуренс барча суратларни ўз ҳовлисида олди. У бу мавзуда ўғли иштирокида яна фотосуратлар олишга ваъда берди.