Саломатлик

Ота-оналар учун эслатма: болалар соғлиғига эътибор беринг

Ўсиб келаётган авлодни соғлом қилиб улғайтиришда нималарга эътибор беришимиз керак?

Витаминлар

Ота-оналарнинг асосий вазифаси – ҳар куни фарзандининг керакли миқдорда витаминлар билан таъминланишини назорат қилиш. Мутахассис маслаҳатлари асосида болаларингизга қўшимча витаминлар ҳам беришни унутманг.

Тоза озиқ-овқат маҳсулотлари

Болаларингизга мева ва сабзавотлар едиринг. Болалар учун темирнинг бир суткалик меъёри – 500 грамм, яъни 3 сабзавот ва 2 мева.

Тўғри нонушта қиламиз

Бола учун энг яхши нонушта: гречка ёки сули ёрмасидан бўтқа, қуруқ мева қўшилган ёғсиз творог ва сабзавотли қуймоқ ҳисобланади.

Грипп мавсумида

Бу мавсумда болаларни эмлаган маъқулроқ. Фақат эмлашгина эмас, балки витаминлар ёки витамин-минералли қўшимчалар берилса, етарлича жисмоний фаолияти ва уйқусига эътибор қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзимизча даволашга йўл қўймаймиз

Мутахассис билан маслаҳатлашмасдан нафақат антибиотикларни, ҳаттоки витаминларни ҳам болаларга ёки катталарга ўзингизча тайинлаш ярамайди.

Манба: Daryo.uz