– Қизим 9 ёшда. Телевизор томоша қилаётганида кўп аҳамият бераман, негадир кўзларини қисиб олади. Эркалик қилаяптимикан ё болаларча бирор одатдир дея бир – икки маротаба дакки бердим, аммо ҳалиям ўша – ўша. Кўзларни қисиб телевизор томоша қилиш кейинчалик кўриш қобилиятига таъсир қилмайдими?
Сурайё Эркинова, Самарқанд вилояти
– Саволингиз мазмунидан, қизингизда кўз аккомодацион қобилияти бузилган. Сизга маслаҳатим, вақтни ўтказмай фарзандингизни кўз шифокорига олиб боринг. Кўриш қобилияти хиралашгани туфайли қизингиз кўзларини қисиб қарашга мажбур бўлаяпти ва бу одат эмас, балки касаллик бегисидир. Тиббий текширувлар ўтказилгач, кўриш қобилиятининг қай даражада ўзгарганига кўра, «минус» ли кўзойнак тақиш буюрилиши мумкин.
“Қизим телевизор кўраётганида кўзини юмиб олади”

Манба: Darakchi.uz