Биласизми?

Сабзавот ва мевалар таркиби

Анжир витамин А, Б1, Б2, C, оқсил, пектин, кальций, темир моддаларига бой бўлиб, кўп миқдорда истеъмол қилинса ич қотириш хусусиятига эга.

Анор витамин C, фолат кислотаси, углевод ва органик моддаларга бой. Ични қотиради.

Апелсин аллергик мева ҳисобланади. Витамин Б1, С, фитонсидлар, каротин, углевод, органик кислоталар ва эфир мойига эга. Ич юмшатиш хусусияти мавжуд.

Банан ҳам аллергик мева ҳисобланиб, витаминлар гуруҳи, калий, углеводлар ва минерал тузлар таркибига киради.

Беҳи Витамин С, углевод, органик кислоталар, эфир мойи, темир ва кальций моддасига бой.

Гилос таркибига витамин Б1, Б2, ПП, С, углевод, калий, кальций, фосфор, магний, темир моддаси, органик кислота, пектин ва каротин моддалари киради.

Дўлана витамин Б1, Б2, ПП, С, Е, углевод, ёғ, эфир мойи, каротин, органик кислоталар, холин, ацетсилхолин, флавоноидларга бой. Ични қотиради.

Карамда витамин Б1, Б2, Б6, ПП, С, К, углевод, каротин, ферментлар, аминокислота, натрий, кальций, фосфор, магний, оқсил ва пантотен кислотаси мавжуд.

Лимон аллергик мева ҳисобланади. Таркибида витамин С, Б1, Б2, ПП, органик кислота, фланваноид, фитонтсид, каротин, пектин моддалар, қанд, калий, натрий, кальций, фосфор, магний моддалари бор.

Наъматак қайнатмаси С ва Б гуруҳи витаминларига бой, ундан ташқари таркибида органик кислоталар, ликопин, рибоксантин, фланваноидлар, углевод, пектин, каллий, темир моддаси, кальций, магний, фосфор моддалари мавжуд.

Нок витамин С, А, Б1, П, ПП, углевод, органик кислота, фитонсидлар, ферментлар, мис, фолат кислотаси, темир моддаси, пектин ва азотли моддаларга бой.

Олча таркибида кўплаб витаминлар ва органик кислоталар бор.

Олма таркибида Витамин С, А, Б1, Б2, ПП, фолат кислотаси, углеводлар, органик кислоталар, пектин, Мис ва Темир моддалари мавжуд.

Олхўри ич юмшатиш хусусиятига эга бўлиб, унинг таркибида витамин С, Б, углевод, оқсил, органик кислота, катехин, пектин, калий, мис ва темир моддалари мавжуд.

Помидор витамин С, Б1, Б2, ПП, аминокислоталар, углевод ва органик кислоталарга бой бўлиб, таркибида калий, кальций, магний, темир моддаси ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд.

Сабзи витамин А, Б1, Б2, ПП, Э, К, углевод, крахмал, ёғ ва ферментларга бой. Таркибида темир моддаси, натрий, калсий ва калий моддалари бор.

Смородина витамин С га ва Б гуруҳига оид витаминларга эга.

Тарвуз витамин Б1, Б2, S, ПП, углевод, каротин, органик кислота, фолат кислотаси, калий, кальций, магний, фосфор ва темир моддасини ўз ичига олади.

Турп витамин Б1, Б2, Б6, С, ПП, углевод ва оқсилга бой бўлиб, калий, кальций, фосфор ва магний моддаларига эга.

Тут Овқатдан олдин ейиш фойдали ҳисобланади. Витамин С га бой бўлиб, ўз ичида калий, кальций ва темир моддасига эга.

Хурмо таркибида-витамин Б1, Б2, С, ПП, углевод, органик кислота, ёғ, оқсил ва темир моддаси мавжуд.

Шафтоли аллерген маҳсулот бўлиб, Б гуруҳи ва С витаминига бой. Таркибида калий ва магний моддалари, углеводлар ва органик кислоталар мавжуд.

Ўрик витамин С, ПП, А, Б15, углевод, крахмал, темир, кальций ва магний моддалари таркибида мавжуд бўлиб, каллий моддасига бой ични юмшатадиган мева ҳисобланади.

Манба: Uzbaby.Uz