Барча ҳаётий одатларни, шу жумладан соғлом турмуш тарзига боғлиқ одатларни болага ёшлигидан сингдириш керак.
Янги одатлар билан танишишни аста-секинлик билан бошланг
Болалар билан сайрларни ҳар куни муайян вақтда ташкиллаштиринг. Уларнинг кунлик овқатланиш рационига мева ва сабзавотларни кўпроқ киритинг. Телевизор кўриш вақтини қисқартиринг ва жисмоний машқларни кўпроқ бажаринг.
Болаларни уй ишларига жалб қилинг
Уларнинг сизга овқат тайёрлашда ёрдам беришларига қўйиб беринг. Фақат бу вақтда саломатлик учун фойдали бўлган нарса — балиқ, сабзавотли димлама ёки бўтқа тайёрлаётганингизга ишончингиз комил бўлсин. Ўзлари ўзларига овқат тайёрлайдиган болалар одатда уни кейинроқ ўзлари ҳузур билан еб қўяди. Бутун оилани дастурхон атрофига йиғинг. Бу сизга бола нимани, қанча еганини назорат қилиш имконини беради.
Компьютер ўйинларига сарфланадиган вақтни назорат қилинг
Баъзи компьютер ўйинлари болага ижобий таъсир ўтказса-да, тадқиқотлар компьютер ўйинларини кўп ўйнайдиган болалар бошқаларга қараганда, депрессия ва агрессив хулққа кўпроқ мойил бўлиши кўрсатади. Кўнгилочар видеоўйинларни таълим берувчи ўйинларга алмаштиринг, шунда ўйин бола учун нафақат қизиқарли, балки фойдали ҳам бўлади.
Ширинлик истеъмолини камайтиринг
Шакар ва конфетларни фойдали кулча нонларга алмаштиринг. Аммо шунда ҳам маҳсулот қадоғини яхшилаб ўқинг, чунки баъзи кулчаларга қўшимча сифатида кўп шакар қўшилиши мумкин. Бутун донли кулчаларни харид қилинг, бу ўзингиз ва фарзандингиз саломатлиги учун энг яхши танлов бўлади. Эсда тутинг, бир стакан газли ичимликда 10 қошиқ шакар бўлади, шу туфайли уни уйда тайёрланган компот ёки оддий сувга алмаштиринг.
Манба: Daryo.uz