Ёз таътилида болаларнинг бўш вақти жуда кўп бўлади. Шу даврда боланинг хавфсизлиги учун қайғуриш ўта муҳим ҳисобланади.
Бола ёз кунларида хавфсиз бўлиши учун ота-онанинг вазифаси:
1. Болани қуёш нурларидан ҳимоя қилиш. Ортиқча куёш боланинг саломатлигига жиддий зарар келтириши мумкин.
2. Болани қизиб кетишидан асраш;
3. Сувсизланишга йўл қўймаслик. Ёз кунларида юзага келиши мумкин бўлган сувсизланиш ўта хавфли ҳолатни келтириб чиқаради;
4. Сув хавзаларида 7 ёшгача бўлган болаларга 24 соталик назорат бўлиши керак. Боланинг ҳатто бир сонияга қаровсиз қолиши унинг умрига хавф солувчи ҳолатни келтириши учун етарли;
5. Узоқ жойларда боланинг бўйнига ота-онанинг телефон рақами ёзилган қоғозни илиб қўйиш керак. Йўқолиб қолса, атрофидаги катталар ота-онасини телефон орқали топа олади;
6. Болани қулуфланган автомобил ичида 1 дақиқага ҳам ёлғиз қолдирмаслик керак;
7. Денгиз ва бассейнларга болани ёлғиз ўзини юборманг. Яхши суза оладиган лекин қаровсиз қолган боланинг чўкиб кетиши эҳтимоли катта;
8. Бола кўчада эрталаб соат 11 гача ёки кеч соат 4 дан сўнг ўйнаши лозим. Ўн бирдан 4 га қадар қуёш нурлари зиёнли бўлади;
9. Катта сув хавзаларида чўмилиш учун мўлжалланган жойлардагина чўмилиш керак. Сув ёқасидан узоққа кетмаслик лозим;
10. Сувга сакраш жуда хавфли. Агар сакраш мумкинлиги ҳақида эълон мавжуд бўлмаса, сакрамаган маъқул. Кўринмас тошлар, синган дарахт ёки ташланган темир бола сакраганда танасига катта зиён етказиши мумкин;
11. Бола балонда бўлса ҳам сувда ёлғизлатиш мумкин эмас. Одатда кичик ёшдаги болалар чўкканидан эмас, сувга қақалиб ёки балонда ағдарилиб қолганидан нобуд бўладилар;
12. Бола доим ота-онанинг кўз олдида бўлиши керак.
Хавфсизлик ҳақида гапирса унинг чеки бўлмайди. Хавфсизликка нафақат ёз кунларида балки йил мобайнида риоя қилиш керак. Афсуски, айнан ёз кунларида бола билан нохуш ҳолатлар кўпроқ юз беради.
Статистиканинг кўрсатишича, айнан ёз таътил кунларида болалар билан содир бўладиган фавқулотта ҳолатлар бир неча баробар кўпроқ юзага келади.
Шунинг учун таътил кунлари болани зерикмаслигини таъминлаб, унга ёқимли фаолият билан шуғулланиб бекорчи бўлмаслигига имконият яратиб бериш керак.
Дам олиш масканлари, оромгоҳларда эса, энг муҳими эҳтиёткорлик ва хушёрлик. Бундай жойларда ота-онанинг болада бўлган эътибори 10 карра кўпроқ бўлиши талаб этилади.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!