Биласизми?

Тошкентдаги паркка француз чархпалаги ўрнатилди

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги паркка ҳақиқий француз чархпалаги ўрнатилди, деб хабар берди боғ маъмурияти ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Аттракцион Париждаги Эйфел минораси яқинида ўрнатилган чархпалак билан бир хил бўлиб, у 100 йилдан буён жаҳон бозорида етакчилик қилиб келаётган Франция компанияси томонидан тайёрланган.

"Аттракционни яратишда қўлда тайёрланган ва муаллифлик безакларидан фойдаланилди. Қоронғи тушганида чархпалакни 2000 та турли чироқлар ёритиб, у ҳаракатсиз турганида ҳам худди ҳаракатланаётгандек тасаввур ҳосил қилади", — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент кўчаларини безатиш билан Москвадаги машҳур “Зарядье” паркини қурган Россиянинг "Стрелка" конструкторлик бюроси шуғулланиши хабар қилинганди.