Биласизми?

Характерни овқат орқали тўғирлаймиз

Ҳар бир боланинг ўз дунёси бор. Мисол усун Мубина эрталабдан кечгача кутубхонада ўтириб физикадан олимпиадага тайёрланса, Муродни беш минут ҳам дарс тайёрлаттиролмайсан.  Манзура дўстларисиз ҳаётини тасаввур этолмайди, Нигора эса вақтни китоблар ва компьютер билан ўтказганда маза қилади. Психологларнинг таъкидлашича, болаларнинг ёмон одатлари-ю, баъзи камчиликларини улар учун махсус таомнома тузиб тўғирлаш мумкин экан. Жанжалкаш учун сули ёрмаси Фарзандингиз ўта баҳслашувчанми? Агар ўғлингиз ёки қизингиз жудаям ҳужумкор бўлса, бундан сира хавотирланманг. Яхшиси уни бирон бир жанг санъати билан шуғулланишига имкон яратинг. Бундай болаларнинг таомномасидан нитрат калий (Е-252), нитрат нитрий(Е-251), нитрит натрий(Е-250) каби кимёвий қўшимчали маҳсулотларни чиқариб ташланг. Нитрат ва нитраитлар дудланган гўшт маҳсулотлари, колбаса, сосиска кабиларга қўшилади. Кимёвий қўшимчалар бу маҳсулотларга чиройли пушти ранг бериш учун қўшилади.. бундай қўшимчаларнинг ўсмир организмига ортиқча миқдорда тушиши уларда асабийлтк ва ўта ҳужумкорликни келтириб чиқаради. Алоҳида меню Нитратли маҳсулотларни табиий гўшт ва балиқ маҳсулотларига алмаштиринг.сабзавот сотиб олишда эса унча катта бўлмаганларини танланг. Унутманг, йирик карам, сабзи ва картошкада нитратлар кўп миқдорда йиғилган бўлади. Эрталабки нонуштага сули ёрмасидан бўтқа тайёрланг. Умуман ёрмалар бола организмига тинчлантирувчи таъсир кўрсатиб, суякка ва мушакларни мустаҳкамлайди. Ундаги магний элементи қон айланишини яхшилайди. Магний айниқса тарвузда жуда кўп. Шундай экан ўсмирнинг таомномасига олма, гречиха бўтқаси ва қайнатилган лавлагидан тайёрланган турли салатларни киргизинг. Кўп ўтмай фарзандингиз хулқидаги ижобий ўзгаришлар сизни хурсанд қилиши аниқ.

Қитмирлар учун товуқ гўшти Сал аввалроқ гапга қулоқ соладиган ва ювош болангиз сал нарсага жаҳли чиқадиган, қайсар ва қитмир болага айланиб қолгани сизни хавотирга соляптими? Худдики унинг ичига жин кириб олгандек гап қайтаради, бирор иш айтсангиз тескарисини қилади. Хавотирга ўрин йўқ. Бундай болаларда фосфор-калций алмашинуви бузилиши оқибатида шундай салбий хислатлар пайдо бўлган. Алоҳида меню Бетгачопар боланинг  таомномаси асосан углевод ва оқсилга бой маҳсулотлардан ташкил топсин. Унга нонуштада тухум, творог, бифштекс бериш мумкин. Тушликда сабзавотлардан салат, сабзавотли карам шўрва бериш мумкин. Ширинликлар таомномадан чиқарилгани маъқулроқ. Кўпроқ товуқ ва балиқ гўшти ейиш фойдали. Бундай болаларга витамин B3, B6 ли маҳсулотларни кўпроқ бериш керак. Чунки ушбу витаминлар тинчлантирувчи ҳисобланиб, уйқуни яхшилайди.

Селдерей тушкунликдан асрайди Фарзандингиз доим ҳамгин, ўзига ишонмай юрадими? Кичкинагина муаммони ҳам катта ташвиш деб қабул қиладими? Бунга сабаб унинг организмида B гуруҳ витаминлари етишмаётганлиги бўлиши мумкин. Буюк Британия да ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳар томонлама тўкис инсонлар ҳам ниацин(витамин РР) ёки фолий кислотаси етишмаганда тушкунлик ҳолатиига тушишади. Ўсмирларда эса бу витаминга бўлган эҳтиёж катта ёшлиларга қараганда юқорироқ. Алоҳида меню Селдерейнинг биргина шохчаси қирғичдан чиқарилган сабзи билан ейилса ўсмирдаги юқоридаги витаминлар етишмовчилигини тўлиқ бартараф этиш мумкин. Ниацин қуш гўштлари, янги балиқ, ёнғоқлар, анжир, қора олхўрида кўп. Қолавеса, озгина шоколад, банан ҳам жуда фойдали.

Қайси қасл бўлишидан қатъий назар ўсмирлар организми доим витаминларга муҳтож бўлади. Шундай экан уларнинг таомномасини табиий витаминларга бой маҳсулотларбилан бойитиш улар учун фақат ва фақат фойда келтиради.

 Саида Ибодинова