Биласизми?

"Юлдузча" телевизион танлови 15 октябрдан эфирга узатилади

"Юлдузча" болалар вокал телевизион танловининг илк мавсуми "Наво" ҳамда "Болажон" телеканаллари орқали намойиш этилади.

Танловнинг биринчи эфирини 15 октябрь куни "Наво" телеканалида соат 18:00 да, 16 октябрь куни эса "Болажон" телеканали орқали соат 10:00 да такроран томоша қилиш мумкин.

"Юлдузча" шоу-танлови иштирокчилари бутун республика бўйлаб саралаб олинган энг иқтидорли, ноодатий вокалга эга болалардир. Улар эстрада, академик ва анъанавий йўналишларда қўшиқ куйлайдилар.

Танловда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қатнашади.

"Юлдузча" лойиҳаси иштирокчилар ўзларининг қўшиқ куйлаш маҳоратини ҳакамлар олдида намойиш этадиган шунчаки беллашув эмас, танлов ёш иқтидор эгаларига ўзларини кўрсатиш, кўп миллионли томошабинлар олдига чиқишга ҳам имкон беради.

Танлов ташкилотчилари: Ёшлар ташаббуслари маркази, "Камолот" ЁИҲ, Ўзбекистон МТРК, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" ЭБ ва Халқ таълими вазирлиги.