Бола 1 ойлигида қуйидагиларни қила олади:
- микроҳаракатларни амалга оширади ва гапирувчининг гап оҳангига мос товушлар чиқаради;
- ранглар (қизил, сариқ, қора ва оқ), чизиқлар ва катакларни ажрата олади;
- унга энгашиб турган кишининг юзига нигоҳини қадайди;
- товушларнинг ўзига хослигини ажратади;
- онасини овозидан, ҳидидан, қўли тегишидан танийди;
- қимирламай турган буюмга нигоҳини қадайди ва у текис силжиган тақдирда, уни нигоҳи билан кузата олади;
- қорнида ётиб, кўтарилишга ва бошини тутиб туришга уринади.
2 ойлигида:
- овоз ёки энгашган юзга жавобан табассум қилади;
- ҳаракатланаётган ва ҳаракатдан тўхтаган буюмга нигоҳини қадайди ва уни кўриш майдонида тутиб туради;
- товуш келган томонга бошини буради ва уни кўзи билан қидиради;
- у билан қилган мулоқотга жавобан, тетикланиб кетади;
- қорнида ётиб, бошини тутиб туришга интилади;
- унли товушларга урғу берган ҳолда овоз чиқаради;
- ёнбошидан орқасига ағанайди.
3 ойлигида:
- онаси ва отасининг юзларини танийди, у билан мулоқот қилишганида кулади;
- инжиқланади, зорланиб йиғлайди, норози оҳангда бақиради;
- ғовур-ғувур, ғув-ғув овоз чиқаради, катталар билан суҳбат қилади;
- каравотча тепасига осиб қўйилган ўйинчоқларга қўлини олиб бора олади;
- ўйинчоқни тутиб олади ва оғзига олиб боради;
- қорнида ётиб билакларига таянган ҳолда бошини кўтариб туради;
- чалқанча ётган ҳолда ёнбошига ағанайди;
- қўлтиғидан тутиб турилганида қаттиқ юзага оёқчалари билан тиралиб туради;
- бошини тутиб туради ва уни бошқара олади;
- товуш ва ёруғлик манбасини топа олади.
4 ойлигида:
- онасини (ёки уни доимий равишда парвариш қиладиган кишини) танийди ва уни бошқалардан афзал кўради;
- таниш кишилар овозларини нотанишларникидан ажрата олади;
- пишиллайди, илк бўғинларни талаффуз қилади;
- осилиб турган ўйинчоқларни бир қўли ёки бир пайтнинг ўзида иккала қўли билан ҳам ушлай олади;
- ўз исмини танийди ва уни чақиришганида қайрилиб қарайди;
- чалқанча ётган ҳолда елкасини ва бошини кўтаради;
- таниш ва нотаниш нарсаларга турлича реакция кўрсатади;
- “севимли” ва “хуш кўрмайдиган” ўйинчоқларини ажратади.
5 ойлигида:
- расмлардаги юзларни жон-дили билан томоша қилади;
- оҳангдорлик билан ғовур-ғувур овозлар чиқаради, бижир-бижир гапларга ўта бошлайди;
- буюмларни тутиб олади, ушлаб туради, пайпаслайди, ўзига тортади, отиб юборади;
- таниш ва нотаниш кишилар юзларини ажратади;
- бегоналарга нисбатан ҳушёрлик билан муносабатда бўлади;
- мустақил тарзда 5—10 дақиқа ўйинчоқлари билан банд бўлади;
- чалқанча ётган ҳолда қорнига ағдарилиб олади, қўлларига таянади, ўтиришга ҳаракат қилади;
- қорнида ётиб, кафтларига таянади ва қўлини тик қилади;
- “ку-ку” деб ўйнайди, овутишлар оҳангига мос тарзда ғулдирайди.
6 ойлигида:
- ўзи эшитган эшитган овозларга жавобан ғулдурайди ва уларга тақлид қилади;
- гапга диққат билан қулоқ солади;
- сиз гапираётган буюмларни нигоҳи билан излаб топади;
- бегоналар билан маълум масофани сақлайди;
- ўйинчоқларини бир қўлидан иккинчисига олади;
- тутиб олган нарсасини отади, ўйинчоқни ипидан тезгина тортади;
- буюмларни бир идишдан иккинчисига солади;
- чўзилган қўлидан 10—20 см узоқликдаги ўйинчоққа қараб судралиб боради;
- бирор нарсага таяниб, ўрнидан туришга ўрганади.