АҚШда 10 ёшдан ошган болаларнинг смартфондан фойдаланиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу ҳақда Influence Central маркетинг агентлиги хабар тарқатган.
2016 йилнинг бошида ўтказилган сўровда америкалик 500 нафар оналар иштирок этиб, оилавий муҳитда замонавий алоқа технологияларидан фойдаланиш юзасидан саволларга жавоб берганлар. Компания худди шундай тадқиқотни 2012 йилда ҳам 1000 нфар кўнгилли оналар ўртасида ташкил этган.
Иштирокчиларнинг деярли барчаси фарзандларига 10-12 ёшда смартфон олиб беришлари, оналарнинг ярми болалари 12 ёшга қадар оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз профилларини очишларини айтишган.
Хусусан, 12 ёшгача бўлган ўспиринларнинг 77 фоизи Facebook ва Instagram, 49 фоизи Twitter’дан фойдаланиб, 47 фоизи Snapchat’да сурат ва видео алмашишга одатланишган экан.
Тадқиқот натижалари болаларнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланиш кўрсатгичи юқорилагани сайин ота-оналарнинг болаларининг онлайн хатти-ҳаракатларини назоратга олиш даражаси тушиб кетаётганини кўрсатган. Жумладан, 2012 йилда ота-оналарнинг 49 фоизи боласини ижтимоий тармоқларда тўлиқ назорат қилишини айтган бўлса, 2016 йилда бу рақам 41 фоизга камайган.
Шундай бўлса ҳам, фарзандининг смартфонига номақбул сайтларга киришни таъқиқловчи дастурлар ўрнатган ота-оналар сафи 23 дан 27 фоизга ошган.
Сўровларда GPS тизими орқали фарзандининг қаерда эканлигини билиб туриш учун уларга смартфон олиб бераётган ота-оналар кўлами 4 йил ичида 7 дан 15 фоизга ошгани маълум бўлди.