Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПП-2699-сонли қарорига мувофиқ, ота-оналарнинг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) 2017 йил учун киритадиган тўлов ҳажми тасдиқланди. Бу ҳақида Norma.uz'да маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.
Тўлов ҳажми таълим муассасасининг жойлашган манзили ва ишлаш тартиби ( 5 ёки 6 кунлик) ҳамда болаларнинг боғачага келиш вақти, шунингдек мазкур муассасага қатновчи бир оиланинг фарзандлари сони каби омиллардан келиб чиқиб белгиланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларидаги тўловлар тасдиқланган нархлардан икки баробар паст.