Биласизми?

640 минг ўқувчига “Президент совғаси” топширилди

Мамлакатимиздаги 9692та мактабдаги сабоқлар “Хотира дарслари” билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, Мустақил Ўзбекистон тарихида тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб 640 минг нафар ўғил-қиз мактабнинг 1-синфига қабул қилинди. Анъанага кўра, уларга “Президент совғаси” топширилди.

Ўтган 10 йил давомида 5 миллион 395 минг 139 нафар болажонлар “Президент совға”лари қабул қилиб олганлар. Бу йил ҳам, Президент номидан мактабга илк бор қадам қўйган ўқувчиларга “Президент совғаси” сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи сумкасидан иборат совғалар тайёрланиб, таълим муассасаларига етказиб берилди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.