Халқ таълими ва Молия вазирликларининг қўшма қарори билан янги “Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Шу муносабат билан илгари амалда бўлган 2008 йил 13 февралдаги “Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилди.
Янги тартибга кўра
Янги Низомда назарда тутилишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди. Шунингдек, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.
Тўлов вақтида тўланмаса-чи? Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади.