Биласизми?

Бола қуёшда куйиб қолса, нима қилиш керак?

Ёз кунлари болани қуёш нурлари остида узоқ вақт мобайнида бўлишидан асраш керак. Куннинг 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари бола тери ва организми учун энг зарарли пайт ҳисобланади.

Куни билан яхши ўйнаб юрган бола кечка яқин сулайиб, боши оғриб ҳатто тана ҳарорати ошганлиги баъзида қуёш нурларида куйганлигидан далолат бериши мумкин. Қуёшда куйган боланинг тери ачиши, қичиши ва қизариши мумкин.  Қуйида бола қуёшда куйиб қолса, нима қилиш кераклиги ҳақида маслалаҳтлар келтирилган:

- Болани салқин (совуқ эмас!) сувда чайиб олинг;

- Терининг куйган жойларига алое гель суринг (бундай геллар деярли барча аптека ва косметика магазинларида сотувда бўлади);

- Боланинг тана ҳарорати ошган бўлса, ацетоменофен ёки бошқа унинг ёшига мос истма туширувчи воситасини ичиринг;

- Болага кўп суюқлик беринг.

Ёз кунларида боланинг терига SPF кўрсаткичи камида 30га эга бўлган крем суриб кўчага чиқариш керак! Ундан ташқари кўча(пляж, дала)да бош кийим ва имкон қадар енги узун енгил ёзги кийимлар ҳам бола терисини қўшимча равишда куёш нурларидан сақлаб туради.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz