Цистит сийдик пуфаги, сийдик йўлларининг яллиғланишидир. Болаларда циститнинг боши билинмай ўткир ҳолатга ўтиб кетиши мумкин.
Цистининг дастлабки аломатларидан бири бу боланинг турсигида фасод (суюқлик) мавжудлигидир.
Ундан ташқари циститнинг қуйидаги аломатлари мавжуд:
- Тез-тез сийдик қисташи;
- Сийиш жараёнида қаттиқ ачиши;
- Сийдикнинг ранги соф бўлмай, ўткир ҳидга эгалиги;
- Қорин пастки қисмидаги оғриқлар;
- Сийдикнинг озгина миқдори турсида қолиши.
Агар болада цистит аломатлари кузатилса шифохонага бориш шарт. Чунки цистит аломатлари орқасида ўткир касалликлар бўлиши ҳам мумкин. Шифохонада одатда сийдик анализи олинади ва сийдик пуфаги Ултра товушли диагностикаси қилинади.
Сийдик анализини қилишдан олдин албатта болани жинсий аъзоларини ювиш шарт.
Агар цистит аломатлари билан бир қаторда истма кўтарилиши кузатилса, бактерия буйракка ўтиб кетганидан ва буни дарҳол даволаш кераклигидан далолат беради.
Болалар цистити сабаби:
- 80% да болларда цистит тозаликка риёя қилмаганликдан келиб чиқади;
- Гижжалар;
- Организмда доимий равишда инфекциянинг мавжудлиги (тонзиллит, ангина, гайморит, кариес ва ҳоказо);
- Ташқи жинсий аъзоларнинг яллиғланиши.
Болалар циститини даволш:
- Биринчи бўлиб боланинг оёқларини ва қорнини иссиқ қилиш лозим. Бунинг учун иссиқ юнгли пайпоқ кийғазиб, қоринга дазмолда иситилган юнгли рўмолни қўйиб ётқазиш.
- Шифокор белгилаган дориларни ичиш.
- Сийдик ювувчи суюқликдан тез-тез ичиш (ўт дамламалари ҳам фойдали).
- Витамин С га бой маҳсулотларни истеъмол қилиш (клюква шарбати).
- Ромашка гули дамламали ваннада болани 10-15 дақиқа давомида ўтқазиш. Ваннадаги сув ҳарорати 36-38 даражадан юқори ва паст бўлмаслиги керак.
- Одатда болада систит 7-10 кунда ўтиб кетади. Муҳими оғриқ тугаса ҳам шифокор белгилаган муддатгача дори ичиш шарт, акс ҳолда касаллик яна қайтарилади.
Энг ёмони, систит буйракка ўтиб кетса, у ҳолда пиелонефрит касаллиги юзага келиб, боланинг буйракларига катта зарар келтиради.
Болалар циститини олдини олиш:
- Ҳар куни болани душда чайиш. Жинсий аъзоларини махсус нейтрал болалар совунида ювиш;
- Ҳар куни бола ички кийимини алмаштириш;
- Болада гижжа бўлмаслигини таъминлаш;
- Болани тишларини кузатиш (кариес ҳам инфексия);
- Болани чиниқтириш.