Май ойи айни қулупнайнинг ғарқ пишган палласи. Қанча xоҳласангиз, шунча ейишингиз мумкин. Ўсиб келаётган болага ҳам бу мазали мевадан бергимиз келади. Аммо кўпчилик оналар бу мева аллергия беради деб, қачон ва қанча бериш устида бош қотирадилар. Қуйида ушбу саволларга жавоб берамиз.
1. Қулупнай антиоксидантларга бой, организмдан токсинларни ҳайдовчи реза мева ҳисобланади. Унинг таркибидаги шакарни бола ошқозони яxши ҳазм қилади. Шунингдек, мева таркибидаги А, С ва В1 витаминлари кўриш қобилятини яxшилайди, иммунитетни оширади ва моддалар алмашинувини яxшилайди. Қулупнайдаги кальций ва фосфор моддалари эса боланиг ўсишига кўмаклашади. Кўриб турганингиздек, қулупнай бола учун фойдали мева.
2. Қулупнай таркибида гистамин моддаси мавжуд бўлгани учун ёшига етмаган болаларга қулупнай мумкин эмас. Ойлик болалар учун реза мевалардан қорағат ва сморидинагина мумкин. Уларни оз-оздан бўтқага қўшиб, бола ошқозини ўргатсангиз бўлади.
3. Бола 2 ёшга тўлгандан сўнг унга қулупнайни беришни бошлаш мумкин. Аввал 1 дона мевани нонуштадан сўнг бериб кўринг. Ёдда тутинг бир дона қулупнай билан бошлайсиз. Агар кечга бориб, ҳеч қандай аллергия кузатилмаса, эртасига 2 дона беришингиз мумкин. Мана шундай қилиб, бола организмини янги реза мевага ўргатасиз.
4. Агар кичкинтойингизнинг организми қулупнайни яxши қабул қилса, 3 ёшга тўлгунича бир кунда унинг кафтларига сиғадиган миқдордагина қулупнай беринг. Ундан ортиқ эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашларича 3 ёшдан сўнг қулупнайга бўлган аллергия ўз-ўзидан ўтиб кетади. Аммо бу ҳам нисбий кўрсаткич бўлиб, баъзи кичкинтойларда 5 ёшдан кейин ўтиб кетиши мумкин.
5. Қулупнай аллергияга сабаб бўлганида, қуйидаги белгилар кузатилади:
- Танага тошмалар тошади;
- қоринда оғриқ пайдо бўлади;
- йўтал, ҳансираш ва қайсарлик, инжиқлик ҳам кузатилади. Нима бўлганда ҳам шифокорга мурожаат қилинг.
6. Болага қулупнайни творогга, бўтқаларга, қуймоқларга қўшиб берсангиз ёки ундан шарбат, мевали салатлар тайёрлаб берсангиз, аллергия қўзғатувчилар камаяди.
Манба: Darakchi.uz