Она ва бола

Болалар билан ёзни мароқли ўтказиш бўйича тавсиялар

Фарзандларимизга энг кўп керак бўлган нарса бу бизнинг эътиборимиз, уларга ажратадиган вақтимиз, биргаликда сайрга чиқишимиздир. Ёз — болалар билан вақтни мароқли ва шодон ўтказиш учун энг қулай мавсумдир. Агар улар билан муносабатларингиз қаердадир кескинлашган бўлса, яна яқинлашиш имконини қўлдан бой берманг!

Иссиқ кунлар вақтни кўчада ўтказиш, таътил ва бирга дам олиш кунларини оилавий режалаштириш учун ажойиб имконият ҳисобланади. Бироқ кўпинча ёз кунлари якунига етиб қолганда, кўп нарсаларга улгурмай қолганлигингизни пайқайсиз. Бунинг олдини олиш учун ёзни аввалдан режалаштиринг!

Идеал ёз учун бир нечта оддий қадам:

  1. Режа ва бюджетдан бошлаймиз

Агар олдиндан қаерга бормоқчилигингиз ва нималарни кўрмоқчи эканлигингизни билсангиз, бунинг учун пул ажратишнинг ҳам имкони бўлади. Молиявий масала ҳар доим ҳам ота-оналарга ёзги орзуларини рўёбга чиқариш имконини бермайди. Бироқ, биз ёз фаслини болалар билан ўтказиш ҳақида гапирар эканмиз, бизнинг улар учун ажратадиган вақтимиз ҳар қандай пулдан қадрлироқ! Шунинг учун ижодкорликни ишга солиб, бор имкониятлардан максимал даражада фойдаланамиз.

  1. Оилангиз учун мос келадиган бир нечта вариантни танлагандан сўнг, уларни болаларга кўриб чиқиш учун беринг. Улардан албатта ёзни қандай ўтказмоқчи эканлигини сўранг ва маслаҳатлашинг.
  2. Мудбоард - яхши кайфият доскасини яратинг. Унга ёзни қандай ўтказиш борасидаги истакларингиз акс этган турли сурат ва расмларни ёпиштириб чиқинг.

Қувноқ ёз учун 10 та ғоя:

- Саёҳат. Денгиз, тоғлар ва қишлоқ - бу янги таассуротлар ва жой алмаштиришдир;

- Қариндошлар билан мулоқот. Масалан, биргаликда кечки овқат уюштириш, байрам ва турли тадбирлар, меҳмонга бориш;

- Табиат қўйнига чиқиш. Пикниклар, табиат қўйнида тунаб қолиш, дарёда чўмилиш ва велосипедда сайр қилиш;

- Болалар билан ижодий ишлар ва китоб мутоаласи;

- Ижодий ишлар кўргазмасини ташкил этиш. Бунга фарзандингиз дўстларини ва уларнинг ижодий ишларини ҳам жалб қилишингиз мумкин;

- Ошхонада бирга мевали пирог, уй шароитидаги музқаймоқ, сутли коктейллар тайёрланг;

- Қишга турли мевалардан мурабболарни биргаликда тайёрланг;

- Чодирлар болангиз қалбини тезда забт этади. Уларни қўл остингизда бор материаллардан кўчада, уйда ёки дала ҳовлида қуриш мумкин;

- Суратга тушиш. Ёздаги ҳис-туйғуларни суратларга муҳрланг. Бунинг учун алоҳида альбом очишингиз мумкин;

- Фарзандингизга ўз таассуротлари, орзу ва режаларини ёзиб бориш мумкин бўлган кундалик тутишни таклиф қилинг.

Баъзан фарзандларимиз учун вақт ажратишга қийналамиз ва буни кейинга сурамиз. Бироқ ҳозир ва бугун яшаш кераклигини унутмаслигимиз лозим.

Болалар билан ёзни мароқли ва унутилмас ўтказиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.