Боғча ёши

БОЛАЛАР НеВРОПАТОЛОГИ ЖАВОБ БеРАДИ

САВОЛ: Саккиз ёшли қизим ҳалигача кечаси сийдик тутолмайди. Бунга асабий зўриқиш сабаб бўлаяпти, дейишди. Ростдан ҳам сийдик тута олмасликка асаб тизимидаги ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ:Агар болада 5 ёшдан кейин ҳам тунги сийдик тута олмаслик кузатилса, унда албатта соматик касалликлар бор-йўқлиги текширилиб, умумий сийдик таҳлили, ултратовуш диагностикаси ўтказилади. Агар бу таҳлиллар ижобий бўлса, болалар асаб касалликлари шифокорига мурожаат қилишлари шарт.

САВОЛ:Ўн ёшли ўғлим кун бўйи чарчаса ҳам, кечаси соат ўн бир, ўн иккигача ухламай юраверади. Айтинг-чи, бу ҳолатни нормал дейиш мумкинми? ЖАВОБ:Аввало, боланинг кун тартиби бўлиши керак. Бола ҳар куни бир хил вақтда уйғониб, бир хил вақтда уйқуга ётиши муҳим. Бола тун давомида умумий 8 соат ухлаши шарт. Агар унинг уйқуси 8 соатдан кам бўлса, мутахассис кўригига олиб бориб, керакли муолажалар олиб бориш тавсия этилади.

САВОЛ:Қизим тўрт ёш. Лекин жудаям асабий. Гоҳ укасининг ўйинчоғини олиб қўяди, гоҳ боғчадаги дугонасининг қўлини тишлаб олади. Айтинг-чи, боладаги тажовузкорлик ўз-ўзидан йўқолиб кетадими ёки уни мутахассисга кўрсатиш керакми? ЖАВОБ: Бундай ҳолларда болага ёрдам бериш керак. Бу ҳолат боланинг бирор ташқи таъсирларга жавоб реактсиясини билдиради. Бундан оиладаги муҳит ҳам мустасно эмас. Оилангиздаги муҳитни яхшиланг. Оилавий муаммо ва можароларни фарзандингиздан холи вазиятда ҳал қилинг. Болага кўпроқ вақт ажратинг. Агар бу ҳам самара бермаса унда мутахассисга учраш лозим.

САВОЛ:Ўғлим жудаям шўх. У доим ҳеч ким кутмаган ишларни бошлаб юради. Гарчи тажрибалари ўзига зиён йетказса ҳам у яна янги-янги тажриба қилишдан чўчимайди. Айтинг-чи, бундай болани ўз ҳолига қўйиш керакми ёки унга албатта тинчлантирувчи воситалар берган маъқулми? ЖАВОБ:Бундай болаларга спорт ёрдам беради. Сузиш, шахмат, шашка, гимнастика каби спорт турларининг бирортасига жалб қилиш болага ижобий таъсир кўрсатади. Бундай болаларни албатта бирор машғулот билан банд этиш, имкон борича бўш қолдирмаслик керак. Тинчлантирувчи дори воситаларини эса албатта шифокор маслаҳати билан берган маъқул. Саволларга болалар невропатологи Алижон Искандаров жавоб берди. Агар сизда ҳам савол бўлса мурожаат этинг,жавоб берамиз.