Сузиш бел, қўл-оёқ ва елка мушакларини ривожлантиради, нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Айниқса, кичкинтойда умртқа билан боғлиқ хасталиклар (сколиоз, кифо, остеохондроз) кабилар кузатилса, сузиш машғулотлари жуда фойдали. Тери касалликлари, ошқозон-ичак, буйрак хасталиклари, бронхиал астма ва кўз нурининг заифлиги кузатилган болаларга бу машғулот билан мунтазам шуғулланиш мумкин эмас.
Енгил атлетика оёқ ва елка мускулларини ривожлантиради, сурункали касалликларнинг олдини олади ва уларни заифлаштиради. Кичкитой оғир хасталик ёки жарроҳлиқ амалиётини бошдан ўтказса, енгил атлетика машғулотларига қатнашмагани маъқул.
Велоспорт нафас олиш тизими ва юрак фаолияти учун жуда фойдали. Мускулларни ривожлантириб, умуртқа поғонаси билан боғлиқ хасталикларнинг олдини олади. Гастрит ва сийдик йўлларида оғриқ бўлса, тақиқланади.
Аэробика, шейпинг, рақс танининг эгувланчанлигини ва қайишқоқлигини таъминлайди. Ҳаракатларни нозиклаштириб, қоматни гўзаллаштиради. Айниқса, қизалоқлар учун фойдали. Буйрак хасталиклари безовта қилувчиларга мумкин эмас.
Теннис тез ҳаракатланишга ўргатади, нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Остеохондроз, ошқозонида яраси бор болалар бу спорт тури билан шуғулланмай тургани мақсадга мувофиқ.
Кураш болалар организмини мустаҳкамлайди, мушакларни ривожлантиради. Айниқса, ўзига ишонмаган кичкинтойлар учун бу спорт тури айни муаддо. Кўзнинг жуда хиралиги, асаб хатсаликлари ва тоғай тўқимасида муамолар кузатилса, болани бошқа машғулотларга жалб қилинг.
Жамоавий спорт турлари, масалан, футбол, волейбол кабилар оёқ ва елка мушакларини мустаҳкамлаб, ўзига бўлган ишончни оширади, жамоа билан ишлашни ўргатади. Асаб касалликлари ва остеохондроз, сколиоз безовта қилса, болакайни бу спорт турига берманг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси