Болани эмлатиш керакми, йўқми — бу ҳар бир ёш она тўқнашадиган энг асосий савол. Асосий ва рухсат этилган эмдорилар ҳақида ҳамда эмлашдан олдин нималарга аҳамият бериш кераклиги тўғрисида сўзлаб берамиз.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Эмлашни бошлашдан олдин шифокорлар болалар шифокорига, шу жумладан невропатологга учрашни тавсия этадилар.
Профилактик эмлашлар тақвими
ВГВ — гепатит B вирусга қарши эмлаш, туғилгандан кейин бир сутка ичида, шунингдек 2, 3 ва 4 ойликда қилинади. |
АКДС – бўғма, кўкйўтал ва қоқшолга қарши эмлаш. Бола 4 марта эмланади. АКДС-1 — 2 ойликда, АКДС-2 — 3 ойликда, АКДС-3 — 4 ойликда, АКДС-4 — 16 ойликда. ОПВ — полиомелитга қарши эмлаш. Бола 5 марта эмланади. ОПВ-0 — туғилганидан кейин 2—5 кун ичида, ОПВ-12 — ойликда, ОПВ-2 — 3 ойликда, ОПВ-3 — 4 ойликда, ОПВ-4 — 16 ойликда, ОПВ-5 — 7 ёшда. ОПВ эмдорига реакция намоён бўлмайди, болалар уни енгил кўтарадилар. Эмланган куни бола билан сайр қилиш, уни чўмилтириш ва кундалик ҳаётни давом эттириш мумкин.
XИБ — йирингли-септик касалликлар профилактикаси учун мўлжалланган эмлаш. Бола ҳаётининг 2,3 ва 4-ойида бериладиган 3 доза вакцинадан иборат. XИБ-инфекциядан ишончли ҳимояланишнинг ягона йўли эмлашдир.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
КПК — қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши уч валентли тирик вакцина, икки марта қилинади: 12 ойликда ва 6 ёш бўлганда.
Агар:
· бола бирон касалликка чалинган, туғуруқ чоғида шикастланган бўлса, диатези бўлса;
· болага бирон дори воситаси берилаётган бўлса;
· олдин киритилган вакцинани оғир кўтарган бўлса;
· бирон нарсага аллергияси бўлса;
· сўнгги уч ой ичида бола гаммаглобулин олган ёки унга қон қуйилган бўлса, эмлашдан олдин мутахассис билан қўшимча маслаҳатлашиш керак.
Саломат бўлинг!
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.