“Deti.mail.ru” болалар хонасини жиҳозлаш учун қизиқарли ғоялар тақдим этди.
Бўр тахталар
Болангиз чизишга қизиқадими? Ижод қилиш учун “жой танламайдими”? Унда, муаммо йўқ — бўр тахта сизга ёрдамга келади!
Бундай тахталар нафақат тўртбурчак, балки юракча, жонивор ёки булут шаклида ҳам бўлиши мумкин. Мос келадиган катталикни танланг, бўр сотиб олинг ва ижод сари олға! Тахтага, шунингдек, фарзандизнгиз учун эслатмалар, юмушлар рўйхати, одоб қоидалари, кунлик таомнома ва бошқа кўнглингиз истаган нарсаларни ҳам ёзиб қўйишингиз мумкин.
Қизиқарли гилам
Гилам ҳам болалар хонасини ажойиб ўйин маконига айлантириши мумкин. Бунинг энг оддий усули — қизиқарли расмлари бўлган ковролин тўшаш. Шунингдек, ерга оёқ учун пианино ва ҳатто кичик пойга трассасини ҳам ўрнатиш мумкин. Барчаси сизнинг молиявий имкониятларингиз, хонанинг катталиги ва фантазиянгизга боғлиқ.
Хона ичидаги хона
Биз болалигимизда курси ва чойшаблар ёрдамида хонамизда чайлалар ясаганмиз. Фарзандингизни ҳам бунга қизиқтиришингиз мумкин. Аммо осонроқ варианти — тайёр вигвам (чайла) сотиб олиш.
Қизлар учун маликалар уйчасини олиб бериш мумкин.
Супержиҳоз
Болалар хонаси учун мўлжалланган жиҳознинг “суперлиги” шундан иборатки, уни ортиқча қийинчиликсиз қайта жойлаштириш ва трансформация қилиш мумкин. Масалан, пуфиклардан лабиринт ясаб берсангиз, бола учли қиррага урилиш хавфидан холи ҳолда ўйнаши мумкин.
Шунингдек, трансформер жиҳоз ҳам жуда қулай.
Спорт девори
Энг жажжилар учун девор ҳам эмас, баландлик мос тушади.
Каттароқ болага эса мана бундай спорт мажмуаси маъқул келиши шубҳасиз.
Қизиқарли безаклар
Безаклар, жиҳоздан фарқли ўлароқ, анча арзонга тушади, бола улғайиб борган сари уни ўзгартириш ҳам мумкин. Уч ёшгача бўлган боланинг хонасини эртак қаҳрамонлари билан тўлдириш мумкин. Бунинг учун сизга ранг-баранг пардалар керак бўлади, холос.
Ўйинчоқлар жавони оддий ва зерикарли бўлиши шарт эмас.