Бўйин қийшиқлиги - бўйин дефорацияси бўлиб, бунда бош бир томонга эгилган бўлади. Бўйин қийшиқлиги суяк, мушак ва асаб тўқималарининг ҳолати бузулганлигидан далолат беради.
Бўйин қийшиқлиги туғма ва орттирилган бўлади. Туғма бўйин қийшиқлиги жуда кўп учрайдиган касалликдир. Бу касалликка кўпинча қизлар учрайди. Одатда бўйин қийшиқлиги ўнг томонда ривожланади. Касаллик ривожланишига туғиш жараёнидаги шикаст ва бўйин мушаклари ривожланишидаги патология сабаб бўлади.
Афсуски туғма бўйин қийшиқлигини туғруқхонанинг ўзида билиш жуда қийин. Фақатгина 1% ҳолатларда у чақалоқ ҳаётининг биринчи кунларида аниқланади. Бола ўсган сари бўйиннинг касал томони ривожланиши соғ томондан ортда қолиб, чақалоқнинг 3 ҳафтасига келганда бола бошини фақат бир томонга қаратаётгани аниқ сезилади.
Агар вақтида бўйин қийшиқлигини даволамаса, борган сари боланинг юзи ассиметрияга учрайди, бош доим бир томонга қарагани сабабли юз суяклари қийшиқ ривожланади ва ғилайлик вужудга келиши мумкин. Бола 6-7 ёшга етганда унинг нафақат бошида, балки умуртқасида ҳам қийшиклик аниқ кўринади.
Туғма бўйин қийшиқликни даволаш
Агар ташхис вақтида қўйилган бўлса, касаллик асоратсиз даволаниши мумкин. Чақалоқнинг илк кунларидан бошлаб унга махсус массаж қилиниши керак. Ундан ташқари болани бошини бўйиннинг касал томонига қаратиб ётқизиш шарт. Бола катта бўлган сари бошини соғ томонга қаратишга ўзи ҳаракат қилади, унда бошига қаттиқ ёстиқ тираб бунга йўл қўймаслик лозим. Физиомуложалар, махсус гимнастика ҳамда уйда массаж қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Даволаниш тўғри ва вақтида амалга оширилса, кўпинча бола 1 ёшга тўлгунча бўйин қийшиқлиги тўғирланади. Агар асорат қолса, у ҳолда пластик оператсия талаб қилиниши мумкин. Оператсиядан сўнг бола 1.5-2 ой давомида махсус бўйин ушлагич тақиб юриши керак бўлади.
Бўйин қийшиқликнинг бошқа шакллари ҳам мавжуд бўлиб, улар жуда кам учрайди:
- Нейроген шакли - бўйин параличи натижасида вужудга келган қийшиқлик;
- Тер шакли - бўйин лат ейиши ва қаттиқ куйиши натижасида вужудга келган қийшиқлик;
- Суяк шакли - бўйин умуртқачаларининг нухсони натижасида вужудга келган қийшиқлик;
- Шикаст шакли - умуртқа шикастланиши натижасида вужудга келган қийшиқлик;
- Рефлекс шакли - қулоқ, жағ касалликлари натижасида вужудга келган қийшиқлик.
Бўйин қийшиқлик аломатлари:
- Бола бошини фақат бир томонга қайилтиради. Иккинчи томонга кам ҳолларда ва чала қайилтиради;
- Бош бироз орқага ташланиб туради;
- Юз тузилишида ассиметрия бўлади;
- Бола белида ётганида танасининг бир қисми иккинчисидан кўра баландроқ туради;
- Елка билан бўйин орасида бир томонда чуқурлик шаклланади.
- Ушбу аломатлар баъзида неврлологик патология - бўйиш мушакларининг гипертонусида ҳам намоён бўлади.
Бўйин қийшиқликнинг асосий сабаблари:
- Ҳомиладорлик даврида бола бачадонда нотўғри жойлашгани;
- Ҳомиладорлик пайтида ҳомила бўйни мушакларининг яллиғланиши;
- Туғиш жараёнида бўйин шиккастланиши;
- Боланинг ўсиши давомида бўйин мушакларининг нотўғри ривожланиши.
Туғилаётганида думбаси билан туғилган болаларни бўйин мушакларини ривожланишига алоҳида аҳамиятли бўлиш лозим.