Биласизми?

Болаларни интернетдаги хавфлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

TPS интернет-провайдери «Ота-она назорати» уникал хизматини таклиф қилади.

Интернет ҳақиқий ҳаётга мувофиқ яратилган бўлса-да, аслида ундан кескин фарқ қилади. Биз ёшлигимизда ота-онамиз: «Оёғинг остига қараб юр, йўқса йиқиласан», «Ёмон болалар билан ўйнама — улар сенга чекиш ва сўкишни ўргатади», «Дарсларни қолдирсанг, институтга ва яхши ишга киролмайсан» деб танбеҳ беришарди. Бу сўзлар сизга ҳам танишми? Ҳозир ўзимиз вояга етиб, ўзимиз ота-онага айландик ва энди ўзимиз фарзандларимиз ҳақида қайғуриб, «Оёғинг остига қараб юр…», деб ташвиш чекяпмиз. Муаммо шундаки, интернетда бу тақиқлар ишламайди ва интернетга кирган боланинг ёнида ота-она ҳам бўлмайди.

Болалар интернетда қандай таҳдидлар билан тўқнаш келиши мумкин?

Замонамиз болалари қўлда смартфон билан туғилгандек тасаввур уйғотади. Улар беш ёшга тўлар-тўлмас бувисига компьютердан қандай фойдаланиш лозимлигини ўргата бошлайди. Умуман олганда, қулай ҳам-да: қўлида планшети бор болани боқиш осон, каттароқ болалар унда мультфильмлар кўради, ўсмирлар эса интернетда «ўтиради». Жимгина уйда ўтиришади — болаларга қизиқ, ота-она эса хотиржам. Интернетда нима қилишади?

Болани интернетда қаровсиз қолдириш — уни катта шаҳарда бир ўзини қолдириб кетишдек гап. Сичқончани икки марта босиш ва беш дақиқа ичида суюкли фарзандимиз унинг ҳали мустаҳкамланиб улгурмаган руҳиятига зарар етказадиган сайтларга осон кириб кетиши мумкин. Масалан:

  • Ичида катталар учун мўлжалланган материаллари бўлган;
  • Зўравонлик, тамаки чекиш ва наркотик моддалар истеъмол қилишни тарғиб қилувчи;
  • Диний ва экстремистик маълумотларни тарқатувчи;
  • Онлайн-казино ва қиморли ўйинларга;
  • Мутеликка сабаб бўладиган ноодатий ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларга;
  • Компьютерга зарар етказувчи вируслари бор ва паролларни ўғирловчи сайтларга.

Интернет билан боғлиқ хавфлардан болаларни қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин? Хавф ҳақида тушунтириш мумкин, лекин бу бефойда, компьютердан фойдаланишни тақиқлаб қўйиш эса — жуда қаттиқ чеклов. Энг осон ва қулай йўли — муаммони олдиндан ҳал қилиб қўйишдир: интернетда учрайдиган номақбул ахборотни блок қиладиган махсус дастурни ўрнатиш керак.

«Ота-она назорати» — нима у?

«Ота-она назорати» — Ўзбекистон бозори учун уникал бўлган ва TPS интернет-провайдери томонидан таклиф этилаётган хизматдир. У болалар ва ўсмирлар интернетда тўқнаш келиши мумкин бўлган таҳдидлардан ишончли ҳимоя қила олади.

Сервисни ишга тушириш осон: ҳеч қандай дастурни ўрнатиш ва қимматбаҳо лицензияларни сотиб олиш зарурати йўқ, у трафикни сарфламайди ва ноутбук, смартфон ва планшетда дарҳол ишга тушади. Хизмат TPS’нинг барча абонентлари учун персонал кабинетда мавжуд бўлиб, унинг учун тўлов абонентлик тўловидан ечиб олинади.

Уни ҳатто ёш бола ҳам ишга тушира олади — керакли параметрларни танлаб, бир неча «галочка»ни қўйса кифоя, тизим ишлай бошлайди.

tps-2

«Ота-она назорати» нимадан ташкил топган ва қандай ишлайди?

Тизим бир неча модулдан ташкил топган бўлиб, ҳам алоҳида, ҳам бир-бирини тўлдириб, биргаликда ҳам ишлай олади:

  • «Болалар интернети» ўсмирни интернетдаги номақбул ахборотдан муҳофаза қилади. Тақиқланган веб-сайтлар рўйхати ҳар куни автоматик равишда тўлдириб борилади ва ҳозирда жаҳон бўйича 23 хил, хусусан, рус тилидаги 60 миллиондан ортиқ сайтни ўз ичига олган. Тизим «қора рўйхат» тамойили бўйича ишлайди — блок қилинган сайт компьютерда ёки Wi-Fi бўйича уланган смартфонда ҳам очилмайди. Бола бу тўсиқни енгиб ўта олмайди.
  • «Қора ва оқ рўйхат» у ёки бу сайтларга киришни чеклайди ё бунга йўл очади. Масалан, баъзи ўсмирлар ижтимоий тармоқлар ёки онлайн-ўйинларга муккасига кетади, уларни қора рўйхатга осонгина киритиш мумкин. Ёшроқ болалар учун YouTube, AppStore ёки Play Маркетъга киришни тақиқлаб қўйиш мумкин: улар «Маша ва маймоқ»ни охиригача кўра олмайди, янги ўйинлар ўрната олмайди ва трафикни ҳам ишлатиб қўймайди.
  • «Антиреклама» кўплаб сайтларга кирганда чиқиб келаверадиган ёқимсиз реклама баннерларини ўчиради. Шунингдек, модул ёқимсиз видеореклама ва матнли рекламаларни ҳам муваффақиятли блок қила олади, шу сабабли саҳифа тезроқ юкланади.
  • «Тармоқ фильтри» эса шахсий маълумотлар ўғирланишининг олдини олиб, хавфсизликни таъминлайди. Интернетда ҳуқуқбузарлар кўп: бола сезилар-сезилмас ҳаволани беихтиёр босиб юбориб, компьютерга вирус тушириб қўйиши ёки бўлмаса ота-онасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ишдан чиқариши мумкин.

Қулай созлаш ва комплекс хавфсизлик

Хизматнинг исталган модулини бевосита персонал кабинетда созлаш мумкин, созламалар жуда оддий ва тушунарли. Масалан, болалар кундузи кўпроқ дарс қилиши учун Facebook ва онлайн-кинотеатрларни кечгача блок қилиб қўйиш мумкин. Тунги вақтда барча чекловларни осон олиб ташлаш мумкин.

«Ота-она назорати»нинг ҳар бир қисми турли хавфлардан қўриқлайди, бироқ бир вақтнинг ўзида уларнинг баридан фойдаланиш яхшироқ ва арзонроқ тушади. Бунинг учун «Тўлиқ назорат» модули назарда тутилган бўлиб, атиги 5 долларга тенг ойлик тўлов эвазига барча модуллар бутун оила учун интернет хавфсизлигини таъминлайди.

Болаларнинг келажаги тўлиқ ота-оналар қўлида, шундай экан, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида пулни тежаш ярамайди. «Ота-она назорати» хизмати ҳақида кўпроқ маълумотни TPS интернет-провайдери сайтида ёки 150-00-00 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Манба: Daryo.uz