Статистиканинг кўрсатишича, аллергия ва унинг кўринишилари ҳозирги кунда кенг тарқалган касаллик бўлиб келмоқда. Аллергия ҳолати бутунлай даволанмаслиги туфайли болага азоб беради. Ўткир ҳолларда эса ҳаётга хавф туғдириши ҳам мумкин. Бир томондан аллергияни кўпайиб кетаётганига экология ва бошқа минглаб факторлар сабабчи бўлса, иккинчи томондан ота-она ҳам бу ҳолатга маъсулдир.
Аллергияга мойиллик болаликда шаклланади. Кичик ёшдаги болаларнинг иммун тизимининг кучига қараб организмда аллергияга мойилик ёки аксинча, қарши куч ривожланади.
Американинг "Астма, Аллергия ва Иммунология" институтининг тадқиқотларига кўра, тоза уй аллергия сабабчиси экан. Бу фикр ғайритабиий туюлсада, бу факт. Ферма, дала- ховли ва кўп болалик уйларда катта бўлган болалар вояга етганда аллегияга деярли чалинмас экан. Ёки хонадонда уй хайвонлари бор болалар организми ҳам аллергенларга тўқнаш келганда бардошли бўлар экан.
Ўта(стерил) тозалик болада аллергия ривожланиши учун энг осон йўл. Сабаби, чанг, уй хайвонлари чанги, гуллар, ўт ва бошқа аллергенга эга нарсалар боланинг ёшлигидан унинг иммун тизими бардошли бўлишига ёрдам берар экан. Натижада шу каби аллергенларга ўсаётган бола организмида кучли иммунитет ҳосил бўлади. Туғилганидан аллергияга мойил болалар бундан мустасно, уларни аллергенлардан бошидан сақлаш лозим.
Албатта, ҳомиладор аёлга ҳеч бир шифокор, "уйингизни тозаламанг, уй хайвонларини боқинг, шунда бўлажак фарзандингиз аллергияга мойил бўлмайди", деб айта олмайди. Лекин уйдаги стерил тозалик бола иммун тизимини шаклланишига салбий таъсир кўрсатишини ҳамма билиши шарт.
Ҳомиладор аёллар бўлажак фарзанди аллергенларга бардошли бўлишини таъминлаш учун, сигарет исидан йироқ бўлишлари муҳим. Бошқа жиддий чекловлар талаб этилмайди.
Агар бола ирсиятидан келиб чиқиб аллергик бўлиб туғилса, у ҳолда уни даволашдан бошқа илож йўқ. Лекин бундай ҳоллар жуда кам. Кўпинча, ота-онанинг ўзи бола муҳитини унинг иммун тизими билан зиддиятлик аҳволга солиши натижасида бола аллергик бўлиб қолади.
Маслаҳатлар:
- Болани камида 6 ой давомида кўкрак сути билан эмизинг;
- Эмизикли аёл истеъмол овқати ҳақида бир неча бор ўйлаши керак. Аллерген маҳсулотларни емаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
- Бола сигарет иси бор ҳаво билан нафас олиши келажакда астма ва бошқа аллергик ҳолатларни юзага келтириши мумкин;
- Чанг йиғувчи буюмларни камайтиринг. Юмшоқ ўйинчоқлар, гилам ва кўрпалар ўзига чанг йиғиш хусусиятига эга. Шунинг учун уйни нам латтада тозалаб туриш лозим.
- Уйни стерил ҳолатга келтирманг. Стерил даражасига келтириш учун дазмолланган, хлорланган кийимлар, порошокда ювилган поллар каби ҳолатлар болани иммун тизими бўшашиб қолишига олиб келади. Курашиш учун аллерген бўлмай иммун тизим ривожланмай қолаверади.
- Бола камида 2-3 ёшга тўлмагунига қадар кучли аллерген ҳисобланмуш ер ёнғоқ ва бодомни едирмай туринг.
- Агар онада бирон маҳсулотга аллергия бўлса, боланинг иммун тизими куч йиғиб олмагунча, яъни бола балоғатга етмагунга қадар унга ҳам у маҳсулотларни бермай туриш тавсия этилади. Шаклланмаган иммун тизими онада бўлган аллергия ҳолатини болада қўзғатиб юбориши мумкин.
- Кирни қуритиш учун ёқимли ҳидга эга воситалардан фойдаланманг. Буларнинг барчаси аллергенлардир.
- Нотабиий ҳид таратувчи воситаларни уйда сақламанг (Хожатхона ва хоналарга ҳид берувчи воситалар).
- Ҳозирги кунда кенг тарқалган ҳидга эга кийимлардан воз кечинг. Булар тери ва иммун тизими учун зарарли нарсалардир.
- Табиий восита, буюм ва матоларни танланг. Буюм ёки кийим биринчи навбатда чиройли бўлиши эмас, балки зарарсиз бўлиши лозим.