Биласизми?

Болани эпидемия даврида вируслардан сақлаш бўйича тавсиялар

Эпидемия даврида ёки уйда кимдур касал бўлганда болани табиий равишда касалликдан ҳимоя қилиш йўллари.

1. Энг асосийси, болани касал оила аъзоси билан иложи борича камроқ контактта бўлишини таъминлаш. Агар она касал бўлиб қолган бўлса, у ҳолда бола билан мулоқот мобайнида юзга маска тақиши керак;

2. Бола уйда бўлмаганида уйни шамоллатиб, нам латтада чанг ва полларни артиб туриш керак;

3. Боланинг хонасига ва каравати ёнига саримсоқ пиёзи тўғралган идишни қўйиб, саримсоқ пиёзни қайта-қайта янгилаб туриш лозим;

4. Ҳар куни болага наматак дамламаси, клюква шарбатидан ичириб турса, бола организми вирусларга бардошлироқ бўлади;

5. Боланинг терламаслиги муҳим аҳамиятга эга;

6. Икки ёшдан ошган болага эрталаб оч қоринга седана ёғини (тоза ва совуқ сиқиш орқали олинган ёғ бўлиши керак)1 чой қошиқ ичириш боланинг иммунитетига ижобий таъсир кўрсатади;

7. Уйда бемор бўлса, у ишлатаётган идиш ва қошиқларни алоҳида жойда сақлаш ва боланинг улардан фойдаланишига йўл қўймаслик;

8. Бола кўчадан келганида албатта қўлларини совунлаб камида 2-3 дақиқа давомида ишқалаб ювдириш.