Болага ўзининг ишларини катталардек қилишни ўргатиш жуда осон. Асосийси, унинг ўзи бунга тайёр бўлиши, ота-оналар эса оддий қоидаларга риоя қилиши керак.
Туваксиз унитазга
Кўпчилик болалар барибир тувак билан танишса ҳам, бошидан бу мослашишга қарши бўладиган ота-оналар ҳам бор.
Улар болани бирданига унитазга ўргатиш мумкин ва зарур деб ҳисоблайди. Ва умуман олганда бу тозалик қоидаларига мувофиқроқ.
Агар сиз ҳам шундай илғор ота-оналардан бўлсангиз, бола туғилгандан бошлаб раковина устига ўтқазишга ҳаракат қилинг. Вақт ўтиши билан сиз унинг сигналларини аниқлаб олишга ва боланинг биринчи талаби билан ваннахонага югуришга ўрганасиз.
Тувакдан унитазга
Руҳшуносларнинг таъкидлашича, шошилиш керак эмас: боланинг ўзи «катталардек» бўлишни хоҳлаши жуда муҳим.
Шунда у ҳақиқатан ҳам ўз ишларини катталардек қила олади. Болани унитазга ўргатиш учун энг мувофиқ ёш – 4—5 ёш ҳисобланади.
Сизга керак бўлади:
Болалар учун ўриндиқ. Эндигина тўрт ёшга тўлган бола учун яхшиси юмшоқ ўриндиқ олганингиз маъқул.
5—6 ёшлардаги болага унитаз учун одатдаги ўриндиқни эслатувчи насадка ҳам тўғри келади. Агар ўриндиқнинг тутқичлари бўлса яна ҳам яхши, бола унинг устидан тушиб кетмайди, қувноқ ранглар эса кайфиятини кўтаради.
Оёқлар тагига қўйгич. Бу кичкина стулча бўлиши мумкин, лекин яхшиси – оёқлари сирғанмайдиган махсус қўйгич бўлгани маъқул.
Ҳеч қандай танқидларсиз!
Агар бола бу ишни уддалай олмаса, уни уришманг. Танқид фақат унинг унитазга ўрганиш хоҳишини йўқотади. Сабр қилинг, болани кўпроқ мақтанг ва натижаларнинг албатта яхши бўлишига ишонинг!
Манба: Daryo.uz