Ота-она болам ақлли бўлсин деб кўп ҳаракат қилади. Лекин боланинг миясини табиий равишда ривожлантириш учун кўп нарса керак эмас экан, булар ҳам бўлса, ота-онанинг боланинг ривожланишига тўғри ёндашишидир.
Қандай қилиб?
1. Болага таълимни эрта ҳам эмас, кеч ҳам эмас, балки ўз вақтида бериш лозим. Боланинг ёшига мувофиқ равишда унга билим бериш керак. Икки ёшлик болага алифбени ўргатса, тез орада ўрганиб олади, лекин шу билан бир қаторда унинг креативлик, табиий қизиқиш ва тасаввур қилиш қобилиятлари сўниб боради. Энди унга "нон" сўзини айтсангиз, у "оч қорин, иссиққина нон, юмшоқ патир, онамнинг қўллари" каби тасаввурларни ўрнига "н","о","н" ҳарфларидан иборат сўзни тасаввур қилади холос. Бу унинг мийсининг тасаввур ва хаёл қилиш қобилиятини заифлаштиради. Иншо ёзишда қийналиш сизга таниш ҳолатми?
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни билиб олиш фойдали бўлади:
- Боланинг 3 ёшигача миясининг асосий тузилмалари ва асаб тўқималари шаклланади. Ҳиссиётлар мия ривожланишида катта туртки бўлгани учун, бу даврда болага ота-онанинг меҳр ва муҳаббати керак холос. Агар бола шу даврда ота-онанинг меҳрини етарлича олишга улгурмаса келажакда инсоларга боғлана олмай, меҳр етишмовчилигидан қийналиб яшайди.
- Боланинг 3 ёшидан 5 ёшига қадар миясининг ўйлаш қобилиятини, одамгарчилик ва аҳлоқ туйғуларини шаклантирувчи қисми кескин ривожланади.
- Боланинг 6 ёшидан 12 ёшига қадар миясининг тил, метамтика ва жисмоний қобилиятларни шакллантирувчи қисми ривожланади.
- Болага таълим берилаётганда ана шу даврларга мувофиқ бўлган билимни бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Болага шундай таълим бериш керакки, бунда унинг барча ҳиссиёт аъзолари жалб этилган бўлиши керак. Яъни бола ривожланиш жараёнида ўзи мустақил равишда тегиш, кўриш, эшитиш, ҳидлаш ва мазасини билиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш лозим.
3. Болага ёшлигидан аҳлоқни ўргатиш мия ривожланишида катта аҳамиятга эга. Кичиклигидан катталарни ҳурмат қилишни, салом беришни, қоидаларга амал қилишни, йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиши ва бошқа шу кабиларни ўрганиб борган бола ҳаёт давомида қийналмайди ва кам хато қилади.
4. Болага билим олиш ҳурсандчилик келтириши керак. Болани қийнаб, барвақт ўқиш ёки ёзишга ўргатиб, ўйиндан холи қлиш унинг стресс олишига олиб келади. Натижада болада ҳар хил касалликлар юзага келиши мумкин. Бола билимни ўз хоҳиши билан ўзлаштириши керак. Агар истамаётган бўлса, демак ота-она уни қизиқтириш йўлини топа олмаяпти.
5. Агар ота-она қуйидаги тамойилларга амал қилса, бола ақлли бўлиб ўсади:
- Бола эрталаб албатта нонушта қилиши муҳим. Уйқудан сўнг боланинг мияси ўз фаолиятини бошлаши учун энергияга муҳтож бўлади.
- Болани кун мобайнида тез-тез овқатлантириш лозим. Бунда унинг хотираси ривожланади.
- Бола етарлича ухлаши лозим. Уйқуда мия тўқимлари дам олади ва унинг имкониятлари яхшиланади.
- Актив боланинг мияси ҳам актив ривожланади. Бола овқатланишни, хонасини йиғиштиришни, ўйинчоқларини актив ўйнаш ва ҳоказоларни мустақил равишда бажариши керак.
- Тегиш натижасида юз берадиган ҳиссиётлар мия билан кескин боғлиқ. Болани кун мобайнида кўпроқ ўпиб, қучоқлб туриш керак!
Манба: Жанубий Корея таълим, илм-фан ва техника вазирлиги маълумотлари