Боғча ёши

Боланинг чапақайлигини неча ёшдан аниқлаш мумкин?

Фарзандингиз ўйинчоқлари ва бошқа буюмларни фақат чап қўли билан олаётганлигини пайқадингизми? Бунинг учун ташвишланишга ҳожат йўқ. Муҳими унинг ҳақиқатан ҳам чапақай эканлигини аниқлаб олишдир.

Чапақайлик бу ёмон ҳолат эмас ва бунинг учун болани тўғрилаш керак эмас. Бу бола миясининг ўнг яримшари чапига қараганда устунлик қилаётганлигини англатади.

Боланинг кўпроқ қайси қўлидан фойдаланишини биринчи йилларда аниқлашнинг имкони йўқ, чунки бу пайтда бола миясининг ҳар иккала яримшари нотекис ривожланган бўлади.

chapaqay

Ушбу аломатни бола уч ёшга тўлганда аниқлаш мумкин бўлади. Ўнг қўлдан фойдаланадиган ёки чапақай болалар нафақат турли қўли билан ёзиши, балки ҳиссиётлари билан ҳам фарқланади. Ўнг қўлини ишлатадиган болалар ҳиссиётларга кўпроқ берилувчан бўлади. Бундай болаларга кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, сўзлашув чоғида артикуляциядан фаол фойдаланиш, юқори тезликдаги нутқ хосдир.

Чапақай болани ўзгартиришга уриниш нотўғри, чунки унга табиатан берилган қобилиятни ўзгартириш яхшиликка олиб келмайди. Ота-оналар бунга тўғри муносабат билдириши ва болага ёрдам бериши лозим.

Чапақай болаларнинг ота-оналарига маслаҳатлар:

  1. Боланинг ҳудуд ёки жойда мўлжал олишига аҳамият қаратинг;
  2. Камроқ вазифа юкланг;
  3. Бундай болаларга уч ёшдан кейин болалар боғчасига бориш тавсия этилади.

Ота-она ёки ўқитувчи болани ўнг қўлидан фойдаланишга мажбурласа, бола ҳамма қатори эмаслигидан уяла бошлайди ва бу камчилигини кўрсатмасликка уринади. Натижада бола эътиборсиз, асабий ва паришонхотир бўлиб қолади.

Боланинг чапақайлигини қандай аниқлаш мумкин?

Бола асосан қайси қўлидан фойдаланишини ўйин кўринишида аниқлаш мумкин. Боладан чапак чалишни, мушукчани силаб қўйишни ёки бутилкани айлантиришни илтимос қилинг. Аксарият ҳолларда етакчи қўл бош ролни бажаради.

Фарзандингизни соатнинг чиқиллашини эшитиб кўришга унданг. Унинг қайси қулоғини тутишига қараб, унда миянинг қайси яримшари фаолроқ эканлигини аниқлаб олиш мумкин. Ўнг қўлини ишлатувчи болалар учун вазифаларни бажариш осонроқ, чапақайлар учун қулайликларни эса уларнинг ота-онаси яратиши лозим. Бола учун зарур буюмларни чапақайлар учун мўлжалланган дўконлардан харид қилиш мумкин.

Олимлар ҳозирги пайтда чапақай болаларнинг кўпроқ туғилаётганлигини аниқлади.  Бу эса математика ва спорт соҳасида буюк инсонларнинг етишиб чиқишига олиб келади.

Мақолани тайёрлашда "Развитие детей" сайти маълумотларидан фойдаланилди.