Саломатлик

Боланинг чизган расми билан ақлий ривожланиши

П. Маховер психологнинг фикрича, боланинг чизган расми унинг ақлий ривожланиши ҳақида маълумот бериши мумкин экан.

Ёши 5 дан ошган боладан бирон одам расмини чизишини сўранг. "Қандай одам?" деса, аниқ жавоб берманг. "Сен истаган одам", "ихтиёрий одам", деб жавоб бериш лозим. Чизган расмига қуйидаги кўрсаткичларга қараб баҳо берилади:

  • Одамнинг икки оёғи бор;
  • Одамнинг боши мавжуд;
  • Қўли иккита;
  • Тана билан боши ажратиб чизилган;
  • Тана кенглиги ва узунлиги пропорционал;
  • Елкалар аниқ кўриниб турибди;
  • Қўл ва оёқлар тана билан тўғри уланган;
  • Қўл ва оёқларнинг танага уланган жойи аниқ кўрсатилган;
  • Бўйин мавжуд;
  • Бўйин узунлиги тана ҳажмига пропорционал;
  • Юзида кўзлари мавжуд;
  • Юзида бурни мавжуд;
  • Оғзи мавжуд;
  • Бурун ва оғзи нормал ҳажмга эга;
  • Бурун тешиклари кўриниб турибди;
  • Сочлар чизилган;
  • Сочлар аниқ бўлиб, бошни қоплаб турибди;
  • Одам кийим кийган;
  • Кийимнинг баъзи қисмлари мавжуд (шим, кўйлак);
  • Бутун кийими аниқ кўрсатилган;
  • Кийимда ноаниқ ёки тушунарсиз буюмлар мавжуд эмас;
  • Қўлнинг бармоқлари мавжуд;
  • Ҳар бир қўлида 5 тадан бармоқ бор;
  • Бармоқлар ҳажми пропорционал бўлиб, тарвақайламаган;
  • Катта бармоқ аниқ кўрсатилган;
  • Билаклар кўриниб турибди;
  • Тирсак кўринмоқда;
  • Тиззалар кўринмоқда;
  • Бошнинг танага нисбатан ҳажми пропорционал;
  • Қўллар танага нисбатан жуда узун эмас;
  • Товон узунлиги оёқлар узунлигига мос;
  • Оёқлар узунлиги тана узунлигига пропорционал;
  • Қўл ва оёқ узунликлари пропорционал;
  • Оёқларда товон кўриниб турибди;
  • Бош шакли тўғри;
  • Тана шакли тўғри;
  • Одамнинг умумий кўриниши равон;
  • Одам расмида қўпол хатолар мавжуд эмас;
  • Қулоқлар мавжуд;
  • Қулоқлар ўз жойида бўлиб, ҳажми тўғри;
  • Қош ва киприклар мавжуд;
  • Кўз қорачиғлари тўғри жойлашган;
  • Кўз ҳажми юз ҳажмига мос;
  • Одам тўғрига қарамоқда, кўзлар четга қаратилмаган;
  • Пешона ва дахан кўриниб турибди;
  • Лаблар даханга уланиб кетмаган.

Фарзандингиз расмида юқоридаги кўрсаткичларнинг қайси бири мавжуд бўлса, 1 баллдан берасиз. Ҳамма балларни қўшиб қуйидаги боланинг ёшига нисбатан олиши керак бўлган ўртача баллар сони билан солиштирасиз.

5 ёш - 10 балл 6 ёш - 14 балл 7 ёш - 18 балл 8 ёш - 22 балл 9 ёш - 26 балл 10 ёш - 30 балл 11 ёш - 34 балл 12 ёш - 38 балл 13 ёш - 42 балл 14 ёшдан катта - 42 баллдан юқори

Боланинг чизган расмига қўйилган балл ёшига нисбатан ўртача баллдан қанча кўп бўлса, шунчалик бола ақлий ривожланган деб ҳисобланади. Ва, аксинча, йиққан балл ёшига нисбатан ўртача баллдан пастроқ бўлса, у ҳолда у билан кўпроқ суҳбатлашиш, ўйин ўйнаш ва бирга китоблар ўқиш талаб этилиши мумкин.