Болада илк тишларнинг чиқиш жараёни баъзида қийинчилик билан ўтади. Бу жараёнда ота-она қуйидагиларга аҳамият бермоғи лозим:
- Боланинг тиши чиқаётганда унинг организмида витамин Д етарлича бўлишини таъминлаш керак. Бунинг учун бола билан тоза ҳавода қуёш нурлари остида кўпроқ бўлиш тавсия этилади.
- Боланинг тиши чиқаётганда истма чиқиши кузатилса, эмлашни амалга оширмаслик тавсия этилади. Чунки бу даврда боланинг иммунитети пасайган бўлиб, эмлашдан сўнг ноҳуш ҳолатлар вужудга келиши мумкин.
- Боланинг тиши чиқаётганда уни куч билан овқатлантирмалик мақсадга мувофиқ бўлади. Бола ўзи истаганича ейиши ёки фақат эмиши фойдали бўлади.
- Тиши чиқаётган боланинг солаги оқиши натижасида организмидан кўп суюқлик чиқиб кетади, шунинг учун унга кўпроқ сув ичириб туриш керак.