Бола заҳарли модда истеъмол қилганини билсангиз, дарҳол токсикологик марказга олиб боринг ёки касалхонадан тез ёрдам хизматини чақиртиринг !
Уларга қуйидаги маълумот керак бўлади:
- Бола ютиб юборган маҳсулот номи, ва унинг таркиби;
- Бола зарарли маҳсулотни қачон ва қанча ичиб юборди;
- Бола ёши ва вазни;
- Симптомлар: йўтал, қусиш, ғайри оддий ҳолат ва бошқалар;
- Сизнинг телефон рақамингиз.
Агар токсикологик марказ ёки касалхонадан сизга болани қустириш кераклиги айтилса, қуйидагиларни амалга оширинг:
- Болага 1 ош қошиқ ипекакуана сиропини, орқасидан 1 стакан (240 мл) сув ичириб юборинг. Олдингизда тоғара бўлсин, ёки болани дарҳол ваннага олиб боринг.
- Сироп бола ошқозонида яхшилаб тарқалиши учун болани қўлингизда чайқаб ўтиринг
- Агар 20 дақиқа орасида қусиш бошланмаса, ипекакуана сиропидан яна 1 ош қошиқ кетидан 1 стакан сув билан ичиринг.
- Бола қусишни бошлаганда, болани юзи билан ерга қаратиб энгаштиринг, бола боши танасидан пастроқ бўлмоғи лозим. Қусган суюқликни ташлаб юборманг. Ичидаги моддалар токсикологик марказ томонидан ўрганилиши керак бўлади.
- Қустиргандан кейин болани 1-2 соат давомида кузатинг. Унда заҳарланиш аломатлари бор-ми, йўқ-ми?
Энг асосийси, ҲЕЧ ҚАЧОН касалхонадан ёки токсикологик марказ билан маслаҳалашмаган ҳолда болани қустирманг. Айрим заҳарли моддалар қусиш жараёнида бола нафас олиш органларига қаттиқ зарар етказиши мумкин!
Масалан, нефт маҳсулотлари, мебел ёки автомобил эҳтиёт қисмлари, едирувчи кучли моддалар, нашатир спирти, хлоркали суюқлик каби моддалар билан бола заҳарланса болани врач маслаҳатисиз асло қустирманг.
Агар бола бурун йўллари билан, токсикологик ҳидлардан заҳарланиб қолса, у ҳолда ҳонани шамоллатиб, болани дарҳол кўчага тоза ҳавога олиб чиқинг. Уни яхшилаб кузатинг. Агар болада йўтал, бўшашиш пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.
Манба: Uzbaby.Uz