- Генетик кураш. Гарвард Университети биологи Девид Ҳейг олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ота ва онанинг генлари эмбрионда ўзини турлича тутаркан. Яъни, ота генлари эмбрионнинг онадан иложи борича кўпроқ куч олишига уринаркан, бу эса аёл соғлиғига зарар етишига олиб келади. Она генлари эса ўз организмини сақлаш мақсадида бир оз пассив ҳаракат қиларкан.
- Ҳомиладорликда минимум хавф. Флорида университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳомиладорлик давомида отанинг она билан кўпроқ вақт ўтказиши болага ижобий таъсир кўрсатаркан. Она қорнида «отасиз» ўсган болалар кўпинча вақтидан аввал туғиларкан. Шу билан бирга бундай болаларда 1 ёшгача бўлган ўлим хавфи ортаркан. Буни қарангки, отанинг руҳан қўллаб қувватлаши бўлажак она саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатаркан.
- Оғриқсиз туғруқ. Тадқиқот натижларига кўра туғруқ жараёнида турмуш ўртоғининг қатнашиши, тўлғоқ оғриқларини бирмунча енгиллаштираркан.
- Туғруқдан кейин… Чақалоқ туғилгач эса ота у билан иложи борича кўпроқ гаплашиши зарур. Ота билан мулоқотнинг йўқлиги боланинг келажакдаги хулқ- атворига ҳамда тенгдошлари билан муносабатига кескин салбий таъсир кўрсатаркан.
- Меросхўрни тарбиялаймиз. Оксфорд олимлари 1 ёшдан ошган болаларни кузатдилар. Уларнинг орасида отасиз ўсаётганларида атрофдагиларга нисбатан қўполлик ва агрессия сезилган. Бир вақтнинг ўзида она бераётган меҳр ва эътибор бу жиҳатларга таъсир ўтказмаган. Қарангки, она қанча уринмасин, ота ўрнини босолмас экан.
- Отанинг бола нутқига таъсири. Оталар бола нутқининг ривожланишига кўпроқ таъсир кўрсатарканлан. Сабаби, оналар бола билан кўпроқ бирга бўладилар ва гаплашганда ҳам боланинг сўз бойлигидан келиб чиқиб оддий, унга чунарли тилда гапирарканлар. Ота эса фарзанди билан гаплашганда кенгроқ сўз бойлигидан фойдаланади, бу эса бевосита кичкинтой нутқининг ривожланишига ёрдам бериши табиий. Бундай натижаларни дунё бўйлаб ўтказилаётган бир нечта тадқиқотлар тасдиқламоқдалар.
- Отасиз ўсаётган қизлар… Кўп йиллик тадқиқотлари натижасига кўра отасиз ўсган қизларда жинсий балоғат тенгдошларига нисбатан вақтлироқ кузатилган. Олимларнинг таъкидлашича бунга сабаб қизалоқ онг остида оилада эркак кишининг йўқлиги сабабли ўзини ҳимоясиз сезиб тезроқ катта бўлишни хоҳларкан.
Қанийди ҳар бир ота- «Фарзандларим билан жон деб вақт ўтказаман. Бу улар учун фойдали эканигина эмас, уларни жуда севганим учун» — дея олса.
Манба: Maslahatim.uz