Саломатлик

Фарзанд тарбиясини нимадан бошлаш керак?

Ота-она учун фарзанд тарбияси муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бола туғилади, унинг тарбияси бошланади...бу борада энг муҳими нима? Нимадан бошлаш керак?

Маданиятдан...Ахир тарбияли бола - бу маданиятли боладир.

Инсонни маданият ва санъатга қизиқиши унинг ҳайвондан фарқ қилувчи фазилатидир. Қадимда хатто ёзув бўлмаган даврларда ҳам инсонлар ғорларда суратлар чизиб юрганлар.

Шундай экан ҳар бир ота-она ўз фарзандини тарбия қилишда авалламбор уни маданиятли, санъатга қизиқувчан бўлишига аҳамият бермоғи даркор.

Боланинг бировга, атроф-муҳитга бўлган муносабати нақадар муҳим эканлигини кичиклигидан англаши лозим. Боланинг муомаласи, атроф-муҳитга бўлган ҳурмати унинг ҳаёт давомидаги қуроли эканлигини тушуниши лозим.

Бола унинг ижоди нафақат унга балки атрофдагиларга ҳам хурсандчилик келтиришини англаши лозим. Агар мактабда "5" баҳо олса, бу унинг шахсий бахти, лекин дўстлари учун ажойиб томоша уюштириб берса, у бир қатор инсонларни бахтли эта олганидан мамнун бўлади.

Бола, учун бутун дунё саҳнадир. Бола ўйнаётганда дунёни англайди, ўйинда ўз дунёсини яратади. Бу жараёнга ота-она аралашмагани маъқул.

Санъатга осон кириш учун бола кўраётган нарсасини кузата билиши ва тушунтира олиши керак, у буни ҳис этиши лозим. Шунинг учун болаликда мусиқа, чизиш, рақс, томоша, забон ва ёзув шунчалик муҳим.

Бола маданиятли бўлишини истаган ота-она ўз нутқига эътиборли бўлиши керак. Бола билан гаплашаётганда маданиятли сўзларни ишлатиш одат тусида бўлиши даркор. Ундан ташқари болага китоб ва айниқса, шер ўқиб бериш жуда фойдали бўлади.

Фарзанд тарбиясида ўргатишдан кўра жалб қилиш муҳимроқдир. Расм чизишни ўргатишдан олдин уни ажойиб расмлар кўргазмасига олиб бориш, скрипкада чалишни ўргатишдан олдин филармоник консерт эшиттириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бола билан бирон нарса кўрилгандан кейин албатта унинг бу ҳақдаги фикрини сўраш, бу ҳақда у билан суҳбатлашиш талаб этилади. Шунда у ўз ҳиссиётларини тасвирлаб бера олади. Иложи бўлса, кўрган нарсасини расмда тасвирлаши ҳам жуда фойдали.

Болада ёшлигидан ижодкорлик фазилати ривожланиши учун у билан биргаликда эртакларни тўқиш, тўқилган эртаклардан томошалар ўйлаб топишда кўмаклашиш керак;

Фарзанд тарбияси гап билан эмас балки амаллар билан амалга оширилади. Телевизор кўраётган онасини кузатган болага "Бор китоб ўқи" дейишдан кўра, телевизорни ўчириб "Юр, биргаликда бирон китоб ўқиймиз" дейиш мақсадга эришиш учун энг осон ва фойдали йўл бўлади. Фарзанди маданиятли ва тарбияли бўлишини истаган ота-она унга намуна бўла олиши тарбиянинг энг муҳим жиҳатидир.

Хулоса ўрнида, буюк олим Эйнштейннинг ҳикматли сўзини келтириб ўтамиз: "Агар инсон Моцартни эшита олмаса, демак у ўлган".

Манба: Uzbaby.Uz