“Я Happy Mama” нашри болалар билан сартарош ўйинини ўйнаб, шу билан бир вақтда қайчидан фойдаланишни ўрганиш усулини кўрсатиб берди.
Бунинг учун бизга:
- оқ ва рангли қоғозлар;
- картон;
- фломастерлар;
- қайчи;
- елим керак бўлади.
Дастлаб, картонга одам юзларини чизамиз ва уларни кесиб оламиз. Энди эса рангли қоғозлардан соч, мўйлов ва соқоллар қирқиб, уларга ёпиштирамиз. Бу жараёнда фантазияни ишга солиш зарур.
Энди ўйинни бошлаш мумкин. Фарзандингиз сартарошлик вазифасини бажарсин, унинг қабулига турли мижозлар келсин. Кимнингдир сочини, кимнингдир соқолини кесиш керак. Қайчидан фойдаланиб, “мижозларга хизмат кўрсатиш”ни боланинг ўзига қўйиб беринг.
Шунчаки қоғоз кесишдан кўра, ролли ўйин ўйнаш болалар учун албатта қизиқроқ бўлади. Бунинг учун сиз “мижозлар” номидан гапириб, бола билан мулоқот қилинг.