Ҳар бир она фарзандини унга ишониши, яхши кўриб, ҳурмат қилиши, сирларини бўлишиши ва бирор ишни қилишдан олдин маслаҳатлашишини орзу қилади. Бундай муносабатларни қандай ўрнатса бўлади? Қуйида ана шундай ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатишнинг қоидаларини келтириб ўтамиз:
- Боланинг устидан кулманг!
Онанинг боласини устидан кулиши - кичкинтойлар учун жуда оғриқлидир. У бундай ҳолни чуқур хафагарчилик сифатида бутун умрга эслаб қолади.
- Фарзандингизга қулоқ тутинг ва саволларига жавоб қайтаринг
Фарзандингиз қандай ёшда бўлиши ёки унинг саволи қанчалик ақлли ёки маъносиз бўлишига қарамасдан, уларга доим жавоб беринг! Агар унинг саволига жавобни билмасангиз буни ҳам рўй-рост айтинг. Ўйлаб кўриш учун бироз вақт сўрашингиз мумкин. Лекин савол юзасидан албатта изланишни ва бу мавзуга қайтишни унутманг.
- Улардан маслаҳат сўраб туринг
Болалардан маслаҳат сўраш орқали сиз оилада унинг фикри қадрланиши ва у оилангизнинг тўла ҳуқуқли аъзоси эканлигини кўрсатасиз. Болалар баъзан жуда қийин муаммоларнинг ечимини осонгина топиши ёки вазиятдан чиқиб кетишнинг кутилмаган йўлини топиб сизни ҳайратда қолдириши мумкин. Фарзандларингизнинг фикрларини инобатга олинг!
- "Сенга айтгандим-ку!" деган жумлани нутқингиздан чиқариб ташланг
Ўйлаб кўринг, сиз бу жумлани қайтаравериш орқали болангиз билан мусобақалашгандек бўлиб қоласиз. Яхши, сиз ҳақ бўлиб чиқдингиз... Жимгина хурсанд бўлинг! Бола шусиз ҳам ҳаммасини тушуниб етди.
- Ҳар қандай хайрли истак ва орзуларини қўллаб-қувватланг
Боладаги ташаббусни ўлдирмаслик учун унинг ҳар бир бошлаган ишини ва истакларини маъқуллаб, қўллаб-қувватлаб туринг. Бола бу машғулотни бир ойдан кейин ташлаб қўйиши муҳим эмас. Асосийси у изланмоқда... 20 ёшларга етганда, у ўзи учун муҳим йўналишни аниқлаб олади.
- Фарзандингиз йиғлаётганда, уни овутинг
Болалар узоқ вақт йиғламаслиги лозим. Уни қучоғингизга олиб, ўпиб қўйинг, нимадан хафалигини сўранг! Фарзандингиз қайси ёшда бўлишидан қатъи назар, йиғлаб турган пайтда уни овутинг!
- Узоқ панд-насиҳатлар ҳақида унутинг
- Доим фарзандингиз томонда бўлишингиз лозимлигини унутманг!
Уйдан ташқарида, бошқа одамлар орасида эканлигингизда фарзандингиз доим ҳақ бўлиши ва сиз у томонда бўлишингиз лозим. Тарбиячилар, ўқитувчилар ёки қўни-қўшнининг гапини маъқуллаб кетманг. Бу сизнинг фарзандингиз ва сиз у билан битта жамоасиз!
Шундай йўл тутингки, фарзандингиз сизни дунёдаги энг ишончли одам деб билсин!
Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.